25 yillik

Порталимизнинг азиз муштарийлари!

2017 йилнинг май ойида Ўзбекистон давлат  жаҳон тиллари университети ўзининг 25 йиллигини нишонлайди. Шу муносабат билан «Ўзбекистонда хорижий тиллар» илмий-методик электрон журналимизнинг махсус сонини чиқариш ва алоҳида сайт яратишга қарор қилдик.

Порталимиз таҳририяти университет тарихини аслида унда меҳнат қилган инсонлар жамоаси ташкил қилган, деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳам янги сайтимиз орқали нафақат ЎзДЖТУ, балки Рус тили ва адабиёти Республика педагогика институти ҳамда Ф. Энгельс номидаги Чет тиллар институти ўқитувчилари таркиби, ходимлар ва талабалари ҳақидаги қизиқарли материалларни бериб боришга қарор қилдик. Бунда албатта сизнинг ҳам ёрдамингизга таянамиз, азиз муштарийлар.

Видеоҳикоя-хотиралар, суратлар, фаолиятингиз, ҳамкасбларингиз, талабалар, талабалик ҳаёти ёки табрикларингиз бўлса, порталимизга (www.fledu.uz) юборишингизни сўраймиз.

Суратларда кимлар тасвирлангани, ҳикояларингиздан жой олган ҳамкасбларингиз, улар меҳнат қилган кафедралар, муаллифликларидаги китоблар/дарсликлар, ўқув қўлланмалар, инсонийлик сифатларини ҳам албатта тилга олиб ўтишингизни сўраймиз.

Агар видеоинтервью юбормоқчи бўлсангиз, давомийлиги 8-10 дақиқадан ошмаслигига, сифатли смартфон ёки видео аппаратда олинганлигига эътибор қилишингиз лозим.

Акциямиз 2017 йилнинг май ойи охиригача давом этади.

Материалларингизни info@fledu.uz манзилига Университет юбилейи номи билан юборишингиз мумкин.

Азиз ҳамкасблар, талабалар, дўстлар, бошлаган хайрли ишларимизда бизга елкадош бўлишингизга ишончимиз комил. Университетимиз тарихини мактублар ва суратлар билан қайта жонлантиришнинг фурсати етди!

 Ҳурмат билан FLEDU.UZ жамоаси.