БРИТАНИЯ КЕНГАШИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ИНТЕНСИВ ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚУВ КУРСЛАРИ

БРИТАНИЯ КЕНГАШИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ИНТЕНСИВ ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚУВ КУРСЛАРИ

10.08.2017 0 fikrlar | 265 ko'rilgan

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил, 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2909-сон Қарори ижросини таъминлаш, таълим муассасалари вакилларининг хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасаларида стажировка ўташ, малака ошириш, магистратура мутахассисликлари ва PhD дастурлари бўйича ўқишларини ташкиллаштириш мақсадида 2017 йил, 7 августдан бошлаб, 3 ҳафталик интенсив инглиз тили ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур курсларда дарс бериш учун Британия Кенгаши томонидан саралаб олинган ва APTIS тестлари натижаларига кўра, юқори балларга эга бўлган ЎзДЖТУнинг 12 нафар малакали профессор-ўқитувчилар тренер сифатида жалб этилди.

Курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификатлар берилади ҳамда уларнинг ҳужжатлари  хорижий мамлакатларга юбориш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси ҳузуридаги комиссияга тақдим этилади.

 Виктория ЛЯМКИНА,

                   ЎзДЖТУ ҳузуридаги чет тилларни ўқитишнинг

инновацион методикаларини ривожлантириш

республика илмий-амалий маркази илмий ходими

Do'stlaringiz bilan bo'lishing!Email this to someoneShare on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterShare on LinkedInShare on VKPrint this page

Hozircha fikr bildirilmagan

Fikringizni bildiring!

Hozircha fikr bildirilmagan!

Maqola haqida fikringizni bildiring.

Ma'lumotlaringiz ishonchli qo'llarda!Email manzilingiz va shaxsiy ma'lumotlaringiz hech kimga ko'rsatilmaydi.