Чет тилларни ўқитишда замонавий тенденциялар халқаро конференция муҳокамасида

Чет тилларни ўқитишда замонавий тенденциялар халқаро конференция муҳокамасида

14.05.2017 2 ta fikr | 528 ko'rilgan

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Чет тилларни ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази ҳамда “Ўзбекистонда хорижий тиллар” электрон журнал ва Интернет портали томонидан жорий йилнинг 13-14 май кунлари “Чет тилларни ўқитишда замонавий тенденциялар: ютуқлар, муаммолар ва ечимлар” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Унда тадбирда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ва Британия мактаби вакиллари, республика таълим муассасалари чет тили ўқитувчилари, хорижлик экспертлар, соҳа мутахассислари иштирок этди.

Анжуман дастури ялпи мажлис, алоҳида шўъбалардаги семинар-тренинг, маҳорат дарслари, давра суҳбати, китоб лотереяси ва бошқа шу каби тадбирларни ўз ичига олди.

Халқаро илмий-амалий анжуман ўзбек, рус, инглиз, немис ва француз тилларида олиб борилди. Унда чет тилларини ўқитишнинг долзарб масалаларига бағишланган фикр-мулоҳазалар, таклифлар муҳокама қилинди.

Икки кун давом этган халқаро анжуманда узлуксиз таълим тизимида хорижий тилни ўқитиш,чет тилини ўқитиш, ўрганиш ва баҳолаш, махсус мақсадларга йўналтирилган чет тилларини ўқитиш, мустақил таълим кўникмаларини ривожлантириш, хорижий тилни  ўрганишда малакалар интеграциясининг ўрни, хорижий тилларни ўқитишда ахборот-коммуникация  технологияларидан  фойдаланиш каби мавзулар атрофлича муҳокама қилинди.

Халқаро илмий-амалий анжуманга келиб тушган 500дан зиёд илмий мақолалар орасидан 150га яқини саралаб олинди ва алоҳида тўплам ҳолида чоп этилмоқда. Тадбир якунида соҳага оид китоблар лотореяси ўтказилди ҳамда иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

 

 

Do'stlaringiz bilan bo'lishing!Email this to someoneShare on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterShare on LinkedInShare on VKPrint this page

2 ta fikr bildirilgan

Fikringizni bildiring!
  1. shavkat
    #1 shavkat 14 May, 2017, 22:37

    where is me. I also attended the conference but I wasn’t shot here in the pictures given on the main page…..

    Reply this comment
    • Zarina Toxirova
      Zarina Toxirova Author 15 May, 2017, 11:59

      Sorry, there are so many photos and we can’t put all of them. But we shall create a gallery on our portal and page on Facebook which will include more pictures and where maybe you will find yourself.

      Reply this comment

Ma'lumotlaringiz ishonchli qo'llarda!Email manzilingiz va shaxsiy ma'lumotlaringiz hech kimga ko'rsatilmaydi.