“Мен китобнинг ишқибози ҳам ошиғи ҳам эмасман. Китоб – менинг қисматим… Агар китобдан айрилсам, ўзлигимдан айриламан…
Китобсиз на ўзим маълумман, на ўқилмаган хазонлар сингари қат-қат бўлиб ётган умрим варақлари…
Китобсиз яшаган одам юз йил яшаса ҳам дунёга нимага келганлигини тушунмай ўтади… Сокин кузда ажиб дамларни ҳис қиламан…” – дея айни куз чоғида мангуликка рихлат қилган домла Маҳмуд Саъдийнинг умри бесамар кетмади. Умрларини қанчадан қанча инсонлар қалбини илм нури ила ёритишга бахшида этдилар.
Яқинда журналимизда устоз Маҳмуд Саъдийнинг 80 – йиллик юбилейларига бағишлаб шогирдларининг табрикларини эълон қилган эдик…
Аммо, ўлим ҳақ. Бугун уларнинг оилалари, фарзандлари, шогирдларига сабр тилаб, устозга Аллоҳнинг раҳмат нурлари ёғилишини, охиратлари обод бўлишини сўраймиз.
