АМИТИ УНИВЕРСИТЕТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

26.03.2019

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Амити университети вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбjй Бегимқулов ҳиндистонлик ҳамкорлар билан Тошкент шаҳрида ташкил этилган Амити университетининг фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларда музокаралар ўтказди.

Муҳокамаларда янги ташкил этилган университетда янги ўқув йўлига қабул жараёнларини ўтказиш, ўқув-методик таъминоти ва бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги ПҚ-4097-сон қарори билан Тошкент шаҳрида Амити университети ташкил этилди.

Университетда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.

Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Амити университетининг (Ҳиндистон Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Манба: edu.uz

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.

14 + sixteen =