БОБОМНИНГ ЎГИТИ / МУТОЛАА ВАҚТИ

28.02.2020

– Бобожон, нималар деб пичирлаяпсиз? – деб сўрадим мен, бобомни ётишдан олдин секин нимадир деб шивирлаганини эшитиб.
– Мен фикрларимни Юрагимга жо қилмоқдаман, болагинам, – деб жавоб берди бобожоним.

– Бу нима дегани? -деб сўрадим мен хайратланиб.

Доно бобом жавоб қайтарди:
– Кунглимни бироз оғритган ва вадасини устидан чиқмаган бир инсон билан қандай йўл тутишни билмай турибман, шунинг учун фикрларимни Юрагимга жойлаяпман. Эрталаб эса Юрак албатта тўғри йўл кўрсатади.

– Юрак қандай йўл тутиш кераклигини қаердан билади, бобожон?

– Юрак ҳамма нарсани билади, болам. Мен ҳар доим ундан сўраб иш қиламан. Сенга ҳам маслаҳатим: зиддиятли вазият юзага келганда ёки иккиланиб турган бирор саволинг бўлса, ухлашдан олдин барчасини Юрагингга жойлагин, эрталаб эса жавоб албатта топилади.
Фақат барчасини чин кўнгилдан қилгин!..

Бу сўзларни бобом менга айтганларида мен тўққиз ёшда эдим. Инсон улғайган сари Юракка кўп-кўп мурожаат қилар экан. Мен ухлашдан олдин фикрларимни жамлаб, уларни Юракка жо қиламан. Биласанми, тўғри йўл доим топилади. Бобомнинг ўгити ҳамон ёдимда.

-Ухла энди ўғлим, эртага биринчи синфга борасан. Сени мактаб, ҳаёт кутмоқда!..

Шалва Александрович Амонашвили
Психолог ва педагог, профессор
Психология фанлари доктори, академик

Таржимон У.Бекмуродов

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.

eighteen + seventeen =