ЭНГ ЗАМОНАВИЙ КУТУБХОНАЛАР 10ТАЛИГИ

30.03.2019

Илк кутубхоналар тахминан эрамиздан 2600 йиллар аввал пайдо бўлган экан. Аммо афсуски у даврда маълумотларнинг барчасини сақлаб қолувчи архивлар мавжуд бўлмаган, бўлса-да бизгача улар етиб келмаган. Ҳозирги замонавий кутубхоналар эса шу қадар қулай, ўзига хос тарзда бунёд этилмоқдаки, уларни кўриб барчанинг кўзи қувнайди. Хўш, замонавий кутубхоналар нимаси билан ажралиб туради? Уларнинг ноодатий дизайнидан тортиб, китобларнинг турли шаклларда чоп этилганигача эътиборни тортмай қолмайди. Қуйидаги 10 кутубхона ҳам замонавий архитектура услубида бўлиб, китобхонларни ҳайратга солиши тайин:

1. “Book Mountain and Library Quarter” номли кутубхона (Нидерландия) Голландия шаҳарларидан бирида жойлашган. Куб кўринишида барпо этилган бу бинонинг томига худди пирамида жойлаштирилгандек кўринади ва бу ноодатийлиги билан шаҳардаги бошқа бинолардан ажралиб туради.”Book Mountain” яъни “китоблар тоғи” ибораси айнан кутубхона номи учун бежиз танланмаган. Сабаби бу бинонинг ичига киришингиз билан залнинг ўртасида китоблардан тоғни ёдга солувчи шакл яратилганининг гувоҳи бўласиз. Кутубхонадаги китоблар бир неча бўлимларга ажратилган бўлиб, бу қидирган китобингизни тезда топиш имконини беради. Яна шуниси аҳамиятлики, кутубхона биноси ёруғлик тўғридан-тўғри тушувчи ерда барпо этилган. Шу сабаб кундуз кунлари кутубхона учун ҳеч қандай чироқнинг кераги йўқ.

2. Бирмингэмдаги янги кутубхона (Англия) Буюк Британиянинг энг катта кутубхонаси, Европанинг эса энг катта маънавий марказларидан бири саналади. Ушбу кутубхона дизайни голландиялик архитекторлар томонидан яратилган. Бинонинг олд тарафдан кўриниши ноодатий: оддийгина ҳалқалар ёрдамида чиройли кўринишга эга нақшлар яратилган ва бу нақшлар бинога ўзгача чирой бахш этган. Кутубхона бир неча қаватдан иборат бўлиб, бу ерда британиялик ёзувчилар китоблари ҳамда жаҳон адабиёти дурдоналари билан танишиш мумкин.

3. Веннесл кутубхонаси Норвегиянинг маданият марказларидан бири ҳисобланади. Бу кутубхонани сўзсиз энг замонавийларидан бири дея аташ мумкин. Сабаби бу ерда кутубхона билан биргаликда кафе, бир қанча конференциялар зали ва ўқув маркази ҳам фаолият юритади. Бундан ташқари, бу ерда Норвегиянинг энг катта архиви мавжуд. Кутубхона доимо ўз китобхонлари учун очиқ. 

4. Сежон миллий кутубхонаси (Кореяда жойлашган). Кутубхона жойлашган майдон 21000 кв. метрни ташкил қилади. Бу бино 2013 йилда қуриб битказилган. Бир неча қаватдан иборат бу бинонинг биринчи ва иккинчи қаватлари дам олиш ҳамда китоб ўқиш учун мўлжалланган. Учинчи қаватда турли конференция ва семинарлар ўтказиш режалаштирилган. Тўртинчи қаватда ресторан жойлашган. Бу қават орқали томга чиқиш имкони мавжуд бўлиб, бу ерда кичик бир боғ барпо этилган.

5. Саммамиш шаҳри кутубхонаси (Вашингтон) ўзининг ажойиб дизайнга эга эканлиги билан ажралиб туради.  Бу ерда китоб мутолааси учун қулай ўқув зали мавжуд. Шунингдек, бу ер тарихни ёдга солувчи иситиш тизими билан жиҳозланган, дизайнинг замонавийлиги эса китобхонлар учун бирмунча қулайлик яратади. Тарихни унутмаган ҳолда замонавий кутубхона барпо этиш архитекторларнинг мақсади эди ва улар бунга эришдилар.

6. Алмердаги янги кутубхона (Нидерландия) бир неча қисмдан ташкил топган: кафе, интернетга эга махсус хона, ўқув зали ва мультимедиа хонаси. Бу ер бир қарашда савдо маркази ёки супермаркетга ўхшайди. Кутубхона китобларнинг жанри ҳамда соҳасига қараб бир неча бўлимларга бўлинган.

7. Квинслэнддаги кутубхона (Австралия) майдони 1650 кв. метр бўлиб, шаҳар марказига яқинда жойлашган. Бу бино яшил рангдаги том билан қоплангани сабабли ўзгача аҳамият касб этган. Кутубхона ичига разм солсак, бу ернинг дизайнида ёрқин ранглардан ва турли қувноқ шакллардан фойдаланилган.

8. Бразилиядаги янги кутубхона майдони тахминан 22000 кв. метр бўлиб, 2013 йилда барпо қилинган. Бу ерда 17000 дона энг кам нусхадаги ноёб китоблар жамланмаси мавжуд.  мазкур кутубхона ҳам бир неча қаватдан иборат бўлиб, ҳар бир қават китоблар учун бир бўлим саналади.

9. Квинслэнд штатида жойлашган яна бир кутубхона ўзининг ноодатий ва замонавийлиги билан барчани лол қолдиради. бу ер 2006 йилда қуриб битказилган. Қайта таъмирлаш пайтида кутубхона майдони 12000 кв. метрга етган, бу олдингисига қараганда икки баробар каттадир.

10. Абердин шаҳри кутубхонаси жуда қадимий бўлиб, 1495 йилда ташкил қилинган. Бу кутубхонада 250000 га яқин китоблар ва кўлёзмалар мавжуд. ҳозирда бу бино қайта таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилди. Майдони 15000 кв. метр.

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.

19 + 16 =