1. “Том Сойернинг саргузаштлари” – матни босма ҳолда нашр этилган биринчи китоб саналади.
2. “Алиса мўъжизалар мамлакатида” номли асар барчага маълум ва машҳур бўлса-да, у Хитойда таъқиққа учраган, сабаби бу китобнинг аксарият қаҳрамонлари “гапирувчи” ҳайвонлардир.
3. Гарвард университетининг кутубхонасида бутун дунёни лол ыолдирган 4та ҳуқуқшуносликка оид китоб саыланадики, улар инсон терисига ёзилганлиги билан барчани ҳайратга солади.
4. Христиан динининг муқаддас китоби “Инжил”нинг биринчи қўлёзма (босма станок кашф қилинган даврда) нусхаси 12 йил давомида кўчирилган бўлиб, ҳозирда унинг нархи 8 миллион доллар атрофида баҳоланмоқда.
5. Барча даврнинг ҳамда миллатнинг энг машҳур ёзувчиларидан бири Агата Кристи ҳисобланади. Чунки унинг қаламига мансуб детектив асарлар ҳали-ҳануз дунёнинг 44 тилига таржима қилинади.
6. Машҳур ёзувчилардан бири Франс Кафка ўлимидан олдин дўсти Макс Броддан ўзининг барча асарларини ёндириб юборишини илтимос қилган экан, аммо унинг бир қанча асарлари чоп этилган бўлиб, улар ўз китобхонига эга китоблар сирасига киритилган.
7. Даниел Дэфонинг “Робинзон Крузо” асари биринчи инглиз романларидан саналади.
8. Адабиётшунос олимларнинг ҳисоблашларича, Шекспирнинг асарларида “муҳаббат” сўзи жами 2259 маротаба тилга олинган экан.
9. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, 4-6 ёш болаларга мутолаани ўргатиш учун энг самарали давр ҳисобланиб, 6-7 ёшдан сўнг болаларга китоб ўқишни ўргатиш қийинлашади.
10. Инсонларнинг китоб ўқиш учун сарфлайдиган вақти ҳисобланганда, ўрта ҳисобда бу кўрсаткич ҳафтасига 6.5 соатни ташкил этиши маълум бўлди.
11. 95 фоиз одамлар китобни секинлик билан ўқир эканлар: бир дақиқада 180-220 сўз, яъни бир саҳифани ўқишлари учун 1.5-2 дақиққ керак бўлади. Аммо машҳур ёзувчилардан бири Оноре де Бальзак 200 саҳифалик китобни ярим соатда ўқиб тугатган экан., Наполеон эса дақиқасига 2000 сўзни ўқиш тезлигига, Максим Горький бўлса 4000 сўзни ўқиш тезлигига эга инсонлар бўлган экан.
No Comments so far
Jump into a conversationNo Comments Yet!
You can be the one to start a conversation.