“Медиакоммуникация ва PR: янги технологиялар ва замонавий ёндошувлар” мавзуидаги республика миқёсида илмий-амалий конференция
19.10.20192019 йил 15 декабрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети халқаро журналистика назарияси ва амалиёти кафедраси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентиннг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Медиакоммуникация ва PR: янги технологиялар ва замонавий ёндошувлар” мавзуидаги республика миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган. Конференцияда соҳа мутахассислари, етакчи олимлар, профессор-ўқитувчи, катта илмий ходим ҳамда мустақил изланувчилар, магистр ва иқтидорли талабалар иштирок этиши мумкин. Материаллар тўплам ҳолида нашр этилади.
- Мақсади – медиакоммуникация ва паблик рилейшнз соҳаларида бўлаётган ўзгаришлар, замонавий ёндошувлар ва янги технологияларни тадқиқ этиш, мамлакат ва ташкилотлар имижини яратишда PRнинг ролини аниқлаш, замонавий медиакоммуникацияларнинг тараққиёт тенденциялари, истиқбол ривожини белгилашдан иборат.
- Анжуманда мавзунинг қуйидаги йўналишларини қамраб олиш кўзда тутилади:
- Медиакоммуникация ва PR соҳаларида янги тенденцияларни татқиқ этиш;
- Медиакоммуникациянинг глобал ва миллий контекстларини таҳлил қилиш;
- PRнинг долзарб муаммолари ҳақида тасаввурни шакллантириш;
- Медиакоммуникация ва PRнинг алоқадорлик жиҳатларини асослаб бериш;
- Медиакоммуникациянинг рақамли форматларини ўрганиб чиқиш;
- Медиакоммуникация ва PR трансформациясига замонавий ёндошувларни татқиқ этиш;
- Медиакоммуникация ва PRнинг тараққиёт тенденциялари ривожида янги технологияларнинг ўрни ва уларни ўзлаштиришнинг аҳамиятини илмий жиҳатдан ўрганиш.
Материалларларни расмийлаштирилиш талаблари:
Илмий мақолалар – 2019 йил 1 декабригача қабул қилинади.
Анжуман материаллари тўпламига илмий мақолалар учун талаблар:
- илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар билан илмий раҳбар тақризи билан тақдим этилиши лозим;
- анжуман материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин;
- илмий мақолалар матни таҳрир қилинган ҳолда А4 бичимидаги вараққа, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб терилади. Мақоланинг номи, 1 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исми ҳамда фамилияси бош ҳарфларда ёзилади. Кейин муаллифнинг ўқиш жойи ва лавозими кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда MS WORD 97-2003 дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги зарур;
- илмий мақола бир нусха қоғозда ва электрон шаклда Ташкилий қўмитагатақдимэтилади;
- мақоланинг ҳар саҳифаси учун 15000 (талабалар учун 12 000) сўм тўланади.
Ташкилий қўмита илмий мақолаларни саралаш ва таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.
Анжуман материалларини юбориш манзили: Тошкент шаҳар, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, Г9а. ЎзДЖТУ Бош бино, 102-, 103-хона
Мурожаат учун телефонлар: +99897 7778054; +99899 8226891.
Е-mail: karimov_amrullo@mail.ru.
No Comments so far
Jump into a conversationNo Comments Yet!
You can be the one to start a conversation.