Бугун, 16 феврал куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига Корея олий таълим муассасаларининг журналистика соҳаси мутахассислари ташриф буюрдилар. Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда истиқболдаги режаларни муҳокама қилишдан иборат.
Дастлаб меҳмонлар университет кампуси, ахборот ресурс маркази, таржимонлик факультети, инновацион марказ ва бошқа факультетлар фаолияти билан яқиндан танишиб чиқдилар.
Шундан сўнг кореялик меҳмонлар университет ректори Ғанишер Раҳимов бошчилигидаги университет вакиллари билан расмий учрашувда бўлдилар.
No Comments so far
Jump into a conversationNo Comments Yet!
You can be the one to start a conversation.