ЯПОН ТИЛИДАГИ 27-РEСПУБЛИКА НОТИҚЛИК САНЪАТИ ТАНЛОВИ ЯКУНЛАРИ

04.03.2019

Жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистондаги Япония элчихонаси, япон тили ўқитувчилари жамияти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбек-япон маркази, Нагоя университети вакиллари ҳамкорлигида япон тилидаги 27 республика нотиқлик санъати танлови бўлиб ўтди.

Мазкур танловдан кўзланган мақсад талабаларнинг билимини рағбатлантириш, жамоатчилик олдида нутқ сўзлай олиш кўникмасини шакллантириш, Ўзбекистонда япон тилини ўқитишни такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиришдан иборатдир.

Нотиқлик санъати танловида олий таълим муассасалари, академик лицейлар, республикадаги тил марказларидан жами 20 иштирокчи беллашди. Берилган шартларга кўра, қатнашчилар мустақил танланган мавзу доирасида 5 дақиқалик нутқ сўзлашлари ҳамда 2 саволга жавоб беришлари лозим эди. Ҳакамлар ҳайъати уларнинг нотиқлик кўникмалари, тилни қай даражада билишлари ва шу каби мезонлардан келиб чиққан ҳолда қатнашчиларни баҳоладилар.

Танлов якунларига кўра, биринчи 6талик ғолиб деб топилди:

1-ўрин: Тян Виолета, Тошкент давлат шарқшунослик университети;

2-ўрин: Аҳророва Хонзодабегим, Тошкент давлат юридик университети;

3-ўрин: Бозорбоев Сардорхўжа, ЎзДЖТУ;

4-ўрин: Маҳмудова Шаҳинабону, ЎзДЖТУ;

5-ўрин: Эргашев Холмирза, Эргашев Холмирза. Тошкент давлат шарқшунослик университети;

6-ўрин: Алимова Мунисахон, Тошкент давлат шарқшунослик университети.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, биринчи 4талик жорий йилнинг апрелида Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Ўрта Осиё нотиқлик санъати танловида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.

three × 2 =