ЭЛИКСИР ЖИЗНИ

23.05.2019

“ELIXIR OF lIFE”

(«L’Élixir de longue vie »)

(Honoré de Balzac)

Translated by: Alimova Kamola 

Ҳаёт элексири.

Қиш оқшомларининг бирида Дон Хуан Бальвидеро ўзининг дабдабали саройида Эстенинг князларидан бири шарафига мехмондорчилик зиёфатини уюштирган эди. Бу даврда бундай ажойиб тамошага айланувчи зиёфатлар эгалари одатда фақат жуда бой инсонлар ёки қудратли князларгина бўлишган. Хушбой ҳид тарқатучи шамлар турган стол атрофида ўтирган еттита хушчақчақ аёллар ширингина суҳбат қуришаётган эдилар. Қизил гипсли девор кўринишида оқ мармарли ҳашаматли санъат асари қимматбахо турк гиламлари билан кучли контраст ҳосил қилган эди. Аёлларнинг атлас матосидан тикилган кўйлаклари олтин каби товланиб, худди кўзлари каби ёрқин қимматбахо тошлар билан қопланган эди, уларнинг ҳар бири ўзларининг гўзал услубларида турли хил кучли эҳтиросли воқеаларни сўзлаб берар эдилар. Уларнинг сўзлари ва тушунчалари бир бирига ўхшаш бўлсада, лекин уларнинг турлича юз ифодалари, қарашлари, қўл ҳаракатлари ёки овозларидаги рангдорлик уларнинг суҳбатига шарҳли, номақбул , маъносиз, маюс ёки истеҳзоли тус берар эди.

Уларнинг бири айтишича: «Менинг гўзаллигим ҳатто музлаб қолган чолнинг юрагини ҳам истиши мумкин».

Бошқаси эса: «Мен ёстиғимга бошимни қуйган ҳолда ҳушторларим ҳақида хаёл суриб ётишни хуш кўраман ».

Учинчиси бундай зиёфатларда янги бўлгани учунми уятдан қизарди: «Қалбимнинг тубидан виждоним овозини эшитаяпман!-Мен католичка бўлганим учун дўзахдан қўрқаман. Лекин сизларни шунчалик яхши кўраманки сизлар учун ўзга дунё фароғатидан ҳам кечишга тайёрман».

Тўртинчиси Хиоск мусалласи қуйилган қадаҳни ичиб тугатгач қичқирди: «Яшасин хурсандчилик!- Ҳар тонгдан мен учун янги ҳаёт бошланади. Ўтмишни унутган ҳолда, ҳали кечаги кайфим тарқамаганмаган бўлсада, ҳозир севги ва ҳузр-ҳаловатга тўла бахтли хаётни яна ичаяпман ».

Бельвидеродан кейинги ўтирган аёл ўзининг ёрқин кўзлари билан унга қарарди. У авввалига ҳеч нима демади. Лекин кейин « Менга хушторимни ўлдириш учун ёлланган қотил ҳам керак бўлмайди, у мени ўзи тарк этади»-дея қичқирди, у кулаётган бўлсада, қўлидаги ажойиб ишланган олтин қутичани ҳаяжонли босиб эзғаларди.

«Энди қачон герцог бўласан?» – деб сўради олтинчи аёл. Унинг кўзлари ола-куя, юзида эса йиртқич кулгуси бор эди.

«Ха, қачон энди отанг ўларкина?» – қўлидаги гулдастани беандишалик ҳаракати билан Дон Хуан томонга отаёган чоғида кулиб айтди. Бу ёш аёл барча муқаддас нарсаларга номақбул ёндошишга ўрганиб қолган эди.

«Эх, бу ҳақда ҳатто эслатманглар менга!» – деб айтди ёш ва кўркам зиёфат мезбони. «Бу дунёда агар битта барҳаёт ота бўлса, бунчалик тақдир бешафқат эканки, у ҳам бўлса менинг отамдир! ».

Бу гапдан сўнг Ферреранинг етти аёллари, Дон Хуан дўстлари ва ҳатто князнинг ўзи ҳам даҳшатдан қичқириб юборишди. Балки икки юз йил кейинроқ, Людовик ХV даврида одамлар бундай гапдан сўнг кулган бўлар эдилар. Балки ҳали зиёфат бошида уларнинг ақиллари бутунлай хира тортмаган бўлса керак-да? Шағамларнинг ёрқин нур таратиши, олтин ва кумуш гулдонларнинг жилоси, маст қилувчи майнинг борлиги ва нозик аёлларнинг гўзаллигига қарамай, балки ҳали зиёфатдаги май уларни бутунлай ўз домига тортмагани учун, уларнинг қалблари тубида озгина бўлса ҳам инсоний ва яратганнинг нематларига ҳурмат юзасидан уят сақланиб қолган бўлса керак. Лекин гуллар хам майдаланди , кўзлар ҳам маюс тортиб маст бўлди, Рабле айтганидек, «Муккасидан кетгунча маст бўлган эди».

Шу сокинлик ҳукмронлик қилаётган онда эшик очилди ва Валтасар байрамида илоҳият мавжудлиги аниқланганидек, худди икки ёнига гандиралаётган оқ сочли чол руҳи пайдо бўлгандек, оқарган қошлари остидан маюсгина бу томашабинларга қараб тургандай туюлди. Унинг сўрғин нигоҳи гулчамбарлар, мевалар уюми, олтин қадаҳлару байрам жилолари, шунингдек қўрқувдан қизариб кетган аёллар юзлари ва уларнинг оппоқ қўллари учун тиргак бўлаётган ёстиқларнинг ёрқин матоларига тушди.

«Жаноби олийлари, отангиз ҳаёт билан видолашмоқда» – деб айтди ва унинг бундай сўрғин ҳолда айтган ёмон хабаридан сўнг йиртқичомус хурсандчилик устидан мотам пардаси ёйилгандай бўлди.

Дон Хуан жимгина туриб кетди гўё бу ҳаракати билан мехмонлари «Мени кечиринглар, лекин бундай ҳолат ҳар доим ҳам юз беравермайди» дегандай тушинишлари керак эди.

Кўпинча оталар ўлими ёш йигитларнинг ҳаёт байрамининг ўртасида, ақлдан оздирувчи хурсандчиликнинг авжида юз берадими? Ўлим худди ҳурматсиз фохишанинг инжиқлиги каби кутилмаган ҳолатдир, лекин ўлим ҳақ.

Ўлимдан хеч қачон қочиб бўлмайди.

Ўзиниг ортидан меҳмонхона эшигини ёпиб қоронғу, совуқ ва узун галлерия томон кета туриб Дон Хуан у ўйнаши керак бўлган ролга киришишга, юз ифодасини тўғирлашга ҳаракат қиларди. У ўзининг кўтаринги кайфиятини , шу ролни ўйнаши кераклигини  билибоқ худди ўша ерда сочиқни отиб чиққандай уни ҳам улоқтирган эди. Кеча қоронғулашаётган эди. Хужайнини кузатиб кетаётган камгап хизматкор уни йўлини шунчалик суст ёритар эдики гўё совуқ, жимжитлик ва зулматни эргаштирувчи ўлим уни мастлигини камайтириб, кўнглидан теран фикрлар ўта бошлаши учун таъсир қилаётгандай эди. Худди олий ҳукм олдига олиб кеталаётгандай у чуқур ўйга толган ва бутун ҳаёти кўзи олдидан ўтар эди.

Дон Хуаннинг отаси Бартоломео Бельвидеро тўқсон ёшлардаги қари чол бўлиб, ҳаётиниг асосий қисмини савдо-сотиқ ишларига бағишлаган эди. Шарқ давлатларига қилган саёҳатларидан сон-саноқсиз бойликларидан ташқари, у учун барча олтин ва бриллиантлардан кўра қимматли бўлган билимларини эгаллаган эди. «Мен учун ҳар бир тишим ҳар қанда ёқутдан қиматлироқдир»-деб баъзан кулиб айтарди. Муруваатли ота Дон Хуаннинг ёшликдаги бебошликлари ҳақидаги воқеаларни тинглашни хуш кўрарди. «Менинг жигарбандим, қачонгача бебошликлар сени суюнтирса, ўша онгача ундан завқ олгин» – дея хазиломус айтарди, худди ўғлини олтинларга кўмиб ташлагандай. Бу шундай ҳолат эдики,  қария ёшларни кўриб лаззат оларди, оталик муҳаббати орқали у ўғлининг ажойиб ҳаётини кўриб  ўзининг қаричилигини унитарди. Бартоломео олтмиш ёшга кирганида тинчлик ва гўзаллик фариштасини севиб қолади. Дон Хуан ана шу кечки ва қисқа севгининг ягона меваси бўлди. Ўн беш йилдан сўнг қария ўзининг азиз рафиқасининг ўлимидан кўз ёш тўкарди. Унинг баъзи ғалати одатларини, ўғли ва сон-саноқсиз хизматкорлари қаричиликдаги оғир мусибат билан боғлар эдилар. Бартоломео саройнинг энг кам жиҳозланган қанотига жойлашиб у ерни камдан кам ҳолларда тарк этарди, хатто Хуан хам махсус рухсатсиз у ерга кира олмас эди. Агар ҳатто бу ёлғизликни ёқтирувчи инсон Феррарининг кўчаларига чиқса ёки сайр этса, у худди тушида кетаётгандай, бутунлай ўз ўзига берилган, ўз ўйларига чўмган ёки ҳаёллари билан олишаётганга ўхшар эди.

Бартоломео кун бўйи атиги етти унц нон еб фақат сув ичганида, ёш Дон Хуан эса катта зодагонлар учун зиёфатлар уюштирар эди. Сарой баланд қаҳқаҳа овозлари билан тўларди, отларнинг туёқлари ҳовлида тақилларди, зинапояда эса хизматкорлар уришиб суякларни улоқтирар эдилар. Баъзан унга қуш гўштини тортиш керак бўларди, у ҳам бўлса суякларини узининг вафодор дўсти –қора пуделига бера олиши учун эди. У хеч қачон шовқиндан нолимас эди. Агар касал ҳолида шох ва кучуклар овози унинг уйқусини бузса-да, у фақатгина «Хей! Бу Дон Хуан овдан қайтаяптими» – дея чегараланарди. Бундай шикоятсиз ва мосланувчи ота бу дунёда бўлмаса керак; шунинг учун ҳам ёш Бальвидеро отаси билан бундай ахлоқсиз муносабати натижасида у эркатой боланинг барча камчиликларига эга бўлди; худди ахлоқсиз аёлнинг қари хуштори билан муносабати сингари , такаббурлиги учун отасидан авфга кулги орқали эришар, меҳрибончилигини эса совдолаша ўзини севишга изн берарди. Ҳаёлан ёшликдаги барча хотираларни тиклаб Дон Хуан отасининг меҳрибончилиги тенгсиз эканлигини англади. Қалбининг тубида пайдо бўлаётган виждон азоби таъсирида, у отаси бу дунёда узоқ яшаб қолганлигини кечиришга тайёр бўла бошлаган эди. Қачонки беркитилган миллионларга эга чиқиш имкони пайдо бўлганда, у яна отага бўлган иззат-ҳурматини ҳиссини яна туя бошлаган эди, худди ўғри тўғри бўламан дегандай .

Отаси яшайдиган хонага етиб боргунича Дон Хуан баланд ва совуқ хоналардан ўтиб борди; худди намлик хавони бўғилишига кучли таъсири қилаётгани, моғолнинг девор бўйлаб тарқалиб кетгани, хамма ёқ қалин чанглар билан қопланганлиги уни ич-ичигача таъсир кўрсатди, ва у энди қариянинг ўлим иси келиб турувчи эски хонасига етиб келиб, худди ўчаётган олов каби жон таслим қилаётган отасининг ёнида турарди. Готик шаклидаги стол устида турган лампа ётоқни вақт-вақти билан ёритиб турарди, баъзан у ёритиши камайиб, хар гал қариянинг юзида турлича аксларни ифодаларди. Яхши ёпилмаган ойна тавақасидан шамолнинг ғувиллаши эшитилиб қор овозсиз ойнани саваларди. Бу кўриниш Дон Хуан хозиргини тарк этган байрам билан зид ҳолат эдики, у танасидаги совуқ титроқни идора қила олмасди. У отаси олдига яқинлашганида уни совуқлиқ эгаллаб олди; лампанинг ёруғи бирданига эсган шамолнинг кучи билан отасининг юзини бутунлай ёритди; юзининг кўриниши маъносиз ва сўрғин ҳолда эди; териси суякларга ёпишиб кетиб аянчли яшил тусга кирганлиги эса боши қўйилган оппоқ ёстиқ кўринишида янада аниқроқ кўринарди. Ярим очиқ тишсиз оғзи ва оғриқдан титраб турган лаблари орасидан унсиз инграш товушлари кучсиз ҳаво зарралари билан чиқиб турарди.

Энг ҳайратлиси шундаки ҳатто сўннги нафасини олаётганига қарамасдан ўлаётган одамнинг юзида қудратли куч алломатлари бор эди. Олий руҳ кучлари ўлим билан курашаётгандай эди. Касалликдан киртайган кўзларидан ҳануз ажойиб тетикликни ифода қиларди. Гўёки Бартоломео қарашлари билан ётоғи четига қўнган душманини ўлдирмоқчидай кўринарди. У бошини ёстиқ устида қимирлата олмай ётгани ва у худди шифокор столида турган одам чаноғига ўхшагани сабабли унинг бундай совуқ ва ўткир нигоҳи янада қўрқинчли кўринарди. Ёпинғич бурмалари остидан эса унинг ҳаракатсиз танаси кўриниб турарди. Кўзидан ташқари ҳаммаси жонсиз эди. Унинг оғзидан чиқаётган тушунарсиз товушлар худди механик табиатга эгадек кўринарди. Дон Хуан жон таслим қилаётган отасини олдига, енгил табиат аёл улоқтирган ва байрам ва май хидини сақлаб қолган галдастачани кўкрагидан ечмай келаётганидан уялди .

«Хурсандчилик килаяпсанми!»-ўғлини кўрибоқ деди отаси.

Шу ондаёқ меҳмонларни хушнуд қилиш учун ўзининг виолалари билан юқори аккорда куйлаётган ашулачи аёлнинг тиниқ овози бўроннинг ғувиллашини енгиб жон таслим қилаётганнинг хонасигача эшитилди… Дон Хуан бу саволга даҳшатли жавобни қайтармасликни истарди.

«Мен сендан ҳафа эмасман, жигарбандим».

Бу сўзлар меҳрга тўла эди, лекин улар Дон Хуаннинг бағрига ханжар мисоли кириб борган эди ва у  отасиниг бунчалик мехрибончилигини кечира олмас эди.

«Мен жуда афсусдаман»-деди икки юзламачилик билан.

«Бечора Хуанино»-ўла ётган инсон паст овозда гапида давом этди-«Мен сенга нисбатан доим юмшоқ алоқада бўлганман, менга ўлим тилашинга сабаб йўқ»

«Ха»- деб бақирди Дон Хуан-«Сиз яшашингиз учун хаётимни ярмини сиз учун қурьбон қилган бўлардим».

«Бундай деб айтиш мен учун қанчаликка тушди»-деб ўйлади исрофгар ўғил-«Бу худди машуқасига бутун дунёни совға қилган билан баробар»

Шу ҳақида ўйлаб бўлиши биланоқ қора пудель вовиллай кетди. Унинг вовиллашида Дон Хуан титраб кетди-худди кучук унинг ҳаёлларини ўқий олгандай.

«Мен билардим, ўғлим сенга таянишим мумкинлигини»-ўлаётган инсон айтди.-«Мен ўлмайман. Ха, сен хурсанд бўласан. Мен яшайман ва бу сени бир кунингни эвазига бўлмайди  .

«У алаҳсираяпти»-деб ўйлади Дон Хуан.

Кейин овоз чиқариб қўшиб айтди;

«Ха, менинг севимли отажоним, сиз яна мен қанча яшасам шунча яшайсиз, чунонки сизнинг сиймоингиз менинг юрагимда абадий қолур»

«Бундай ҳаётни назарда тутганим йўқ,-деди бутун кучини йиғиб қаддини кўтармоқчи бўлган димоғи кўтарилиб кетган қария, чунки унда одам ўлимидан олдин вужудга келувчи шубҳалардан бири пайдо бўлган эди.-Мени охиргача тингла, ўғлим – охирги ҳаракатидан заифлашиб қолган овози билан давом этди,-мен бу хаётдан истар-истамас воз кечган бўлардим худди сен машуқаларинг, май, от, кучук ва олтинларингдан воз кечгандай.

«Ха, албатта» – Бартоломеонинг ётоғи олдида тизза чўкиб унинг жонсиз қўлларини ўпа тура деди.

«Леки нота, менинг қадрдон отам» – овоз чиқариб давом этди,-«Яратганнинг иродасига бўйсинишингиз керак».

«Худо бу менман» – деб ғулдиради жавобига қария.

«Худога шик келтирманг» – деб айтди йигит отасининг юзида пайдо бўлаётган жахлдор авзосини кўриб. – «Эхтиёт бўлинг сиз хушбўй мой суритиш маросим учун сазовар бўлдингиз, агар сиз тавба-таъзаруқсиз ҳаётдан кўз юмсангиз, мен ўзимни кечара олмайман кейин».

«Мени эшитсангчи»-тишини ғичирлатиб бақирди Барталомео.

Дон Хуан жим бўлди. Шу он даҳшатга солувчи тинчлик ҳукмронлик қилди.

Шамолнинг сокин ғувиллаши орасидан ҳали ҳам виоланинг аккордлари ва эрталабки қуёш нурлари каби нозик, ажойиб овози ҳанузгача эшитилиб турарди.

Ўлаётган одам кулди.

«Қўшиқчи аёл ва мусиқачиларни таклиф қилганинг учун рахмат! Ох, байрамлар, ёш ва гўзал аёллар, қора сочли ва оқ билакли аёллар! Ҳаётнинг барча ҳузр-ҳаловатлари. Уларга қолишларини буюр, мен тириламан…»

«Унинг алаҳлаши кучаяпти»-деб ўйлади Дон Хуан.

«Мен қайта тирилиш йўлини биламан. Тош тахтали столнинг тортмасини пружинани босиб очиб қидиргин»

«Очдим, ота»

«Тоғ биллуридан бўлган шишачани олгин»

«У менинг қўлимда»

«Мен йигирма йил умрини кетқаздим… . – Шу он қария умрининг сўнги сониясини яшаётганин сезиб, нимадур айтмоқчи бўлиб бутун кучини йиғди:-Сўнги нафасимни олишим билан шу суюқликни билан мени суритиб чиқасан,- ва мен тириламан»

«У жуда кам қолибди» – жавоб берди йигитча».

Бартоломео энди гапира олмасада ҳали эшитиш ва кўриш лаёқатини сақлаб қолган эди. У бошини ўғли Дон Хуан гапирган томонга жуда тез бурди ва бўйни шу алфозда қотиб қолди, ҳайкалтарош зайли билан айтганда, у бир томонга қарашга маҳкум этилган. Катта очилган кўзлари даҳшатли ҳолатда қимирламай қолган эди. У ўлди, ўзининг ягона ва сўнги орзу-умидини ёқотиб ўлди. У ўғлининг қалбида паноҳ қидира қидира, оддий майит учун ковланадиган қабрдан-да чуқурроқ қабрга эришди. Қўрқувдан сочлари тўзғиб, кўзлари эса худди гапирётганга ўхшар эди. Унинг отаси гўёки жаҳлдан яратгандан қасос олишни қабрдан талаб қилаётган эди

«Эх! Ха, тамом бўлибди!»-қичқирди Дон Хуан.

Шоша – пиша худди маст одам майхўрликнинг якунида шишани ёруқлик тутиб қарагандай, у хам сирли биллур шишачани ёруқликка тутиш билан овора бўлиб  ҳатто отасининг кўзларида ҳаёт чироқлари сўнганин сезмай қолди. Кучук оғзини  очиб бир жонсиз хўжайнига бир элексирга қарар эди, худди шундай ўғил ҳам навбатма-навбат  отаси ва элексирга қарар эди. Лампадан милт – милт ёруқлик  таралиб турарди. Атроф жим-жит эди, виоланинг мусиқаси ҳам тиниб қолган эди. Бельвидерога гўё отаси қимирлагандай туйилгани учун сесканиб кетди. Қўрқиб кетган йигит отасинининг танқид қилгандай қараб турган кўзини юмиб қўйди, бу ишни у худди куз кечасида шамолнинг ойнага тақиллашидан деразани ёпиб қўйгандай қилди. Дон Хуан қимирламасдан бутун дунё ўйларига чўмган ҳолда турарди.Занглаган пружинани ғичирлашишига ўхшаш кескин овоз тўсатдан бу тинчликни бузди. Ғафлатда қолган Дон Хуан шиша идишни тушириб юборай деди. Тўсатдан унинг оёғидан бошигача қилич пўлатидан ҳам совуқ тер босиб кетди. Бўялган тахтадан ясалган хўроз соатдан чиқиб уч маротабо қичқириб кириб кетди. Олимларни машқ қилиш учун керак пайтда уйғотадиган мохирона қилинган механизм эди. Тонги щафақдан ойналар қизарган эди.

Ўн соат Дон Хуан мулоҳаза қилиш билан ўтқазди. Эски соат ундан кўра бурчини Бортоломейга нисбатан яхши бажармоқда эди. Унинг механизми тахтачалар, блоклар, арқон ва ғилдираклардан иборат эди, Дон Хуаннинг эса «инсон юраги» деб номланувчи механизмдан иборат эди. Сирли суюқликни йоқотиб қўймаслик скептик Дон Хуан уни яна готик шаклдаги столга беркитиб қўйди. Шу қайғули онда унга галереядан келаётган оломон шовқини, аралаш овозлар, бўғиқ кулгу ва енгил оёқ қадамларининг овозлару ипакнинг шитирлаши – бир сўз билан айтганда қувноқ улфатлар келаётгани эшитилди. Эрта тонг нурлари ғафлатда қолдириб, қуёш хира шағам оловлари билан олишаётган онгда эшик очилиб князь, Дон Хуаннинг дўстлари, етти енгилтак аёллар ва қўшиқча аёл худди бал кечасида тартибсиз гурухни ҳосил қиладиган раққослар каби кириб келишди. Уларнинг ҳаммаси  одат бўйича тазияларини билдириш учун келишган эдилар.

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.

15 − четыре =