СЕРЕБРЯНЫЕ КОНЬКИ

23.05.2019

Мэри Мейп Додж

Инглиз тилидан таржима: Холбобоева Азиза Шербобоевна

I-бўлим

Ханс ва Гретель

Кўп йиллар олдин декабрнинг ёруғ  тонгларидан бирида,  икки нафар фақирона кийинган болакайлар музлаган  Голландия канали қирғоғида туришарди.

    Қуёш ҳали чиқмаган, бироқ унинг нурлари самони ёритишни бошлаб, янги кун бошланганидан дарак берарди. Деярли барча меҳрибон голландлар осуда тонгги ўйқуда эдилар; ҳаттоки, кекса голланд, мухтаррам жаноб ван-Стоппельнозе  “ширин уйқу” дан  хали уйғонмаганди.

Фақатгина музлаган каналнинг шиша сиртидан  мувозанатни ушлаш учун саватини бошига қўйиб сирпаниб деҳқон аёл келарди, забардаст йигит чанғида учганча шаҳар томон шошилар, совуқдан зир титраётган икки болакайга хайриҳох  бўлиб илиқ муҳит яратишарди.

Икки болакай: улар ака-сингил эдилар, типирчилаб ва зўр бериб оёқларига  ниманидир боғлашди, йўқ шубҳасиз булар чанғи эмасди, балки булар бесўнақай ёғоч парчаси бўлиб, ёғоч ости йўнилган ва еғочга боғланган хомтери чарм парчаси боғич вазифасини ўтарди.

Ўғил боланинг исми Ханс бўлиб, бу “ёввойи”

қўлбола чанғини у  ясаганди .Унинг онаси камбағал деҳқон хотин бўлиб, у шу қадар ночор эдики, ҳаттоки болаларига ҳақиқий чанғи олиб бериш тўғрисида хаёл қила олмасди ҳам. Бу ёғоч парчалари қанчалик қўпол бўлмасин болаларга муз устида бир неча соат оламжаҳон қувонч бағишлаганди, ёш голландлар тиззаларига энгашганча, совуқдан қизарган бармоқлари билан боғичларни бўшатишга ҳаракат қилишаркан, бесўнақай ёғочнинг тиканлари уларнинг хурсандчилигига тўсиқ бўла олмасди.

Бир оздан сўнг бола қаддини ростлаб  катта  қадам ташлаб канал устидан сирпанганча, синглисига гап ташлаб қолди:

  • Гретель, ортимдан қолма!
  • О  Ханс бу нимаси, -шикоятомуз бақирди синглиси, — бу оёғимга яна нимадир бўлди! Аввалги бозор кунида боғичлар оёғимни шилган эди энди эса ўша жойим қимирлатсам оғрияпти.
  • Уларни тепароқдан боғлашинг керак, — синглисига қиё ҳам боқмай, муз устида қойилмақом саккизни чиза туриб жавоб берди Ханс.
  • Қандай қилиб? — ахир боғичлар жуда калтаку.

Ханс бўлғуси голландларга хос фақатгина маъноли ҳуштак чалди(агар инглиз бола бўлганида қиз болалар-одамни жуда жонидан тўйдириб юборадиган мавжудот деган бўларди) ва синглиси тарафга йўналди.

-Бақувват  чарм оёқ кийиминг бўла туриб, Гретел бу бошмоқларни кийиб юриш аҳмоқлик, ўзингни кломпен1 инг ҳам булардан яхшироқ.

-Бу нима деганинг Ханс? Наҳот унутган бўлсанг!? Ахир дадам оловга мени янги чиройли бошмоқларимни ташлаб юбордику. У нима қилиб қўйганини фаҳмлаб улгурмасимдан бошмоқ ёниб турган чўғда куйиб кул бўлишди. Буларда чанғи учишим мумкин, ёғочлик бошмоқда уча олмасдим .Сен эхтиёт бўл.   

Ханс чўнтагидан боғични олди. Қандайдир қўшиқни  хиргоя қилиб Гретел ёнига тиззалаб ўтириб, ёғоч чанғи боғичини  ўзининг бор кучини ёш мускулларини ишга солиб узайтирмоқчи бўлди.

Кломпен — ёғоч бошмоқ

-Оҳ!Оҳ!-бақирди Гретел; қизнинг оёғи ростмана қаттиқ оғрирди.  Ханс бетоқатлик билан боғични бўшатиб боғлаб қўйди. Ханс синглисиниинг яноқларидаги думаллаб тушган ёшни пайқамаганда , бошқа катта акаларига ўхшаб синглисини ҳам ерга ағдариб кетган бўларди.

— Мен хаммасини қойиллатаман… сен   фақат қўрқмагин,-деди у тўсатдан пайдо бўлиб қолган меҳр билан,-лекин биз шошилишимиз керак, хозир биз онамга керак бўламиз…

        Ханс атрофга худди бир нарсани қидирган кишидек назар ташлади ва бирдан кўзлари порлаб, муаммога ечим топган кишидек, тўсатдан бошидаги шапкани олиб Гретелнинг едирилиб кетган бошмоғи таглигини олиб ташлаб  шапкани юмшоқ тагликка ўхшаб   қўйиб берди.

      -Қани,-тантановор хитоб қилди у синглисига, у титраётган бармоғи билан бор кучини ишга солиб чаққонлик билан боғичларни боғлаб қўйди,- агар боғичларни на бироз тортсам чидайсанми?

      Гретелнинг лаблари  худди “ Жонимга озор берса ҳам майли” дегандек пирпираб кетди,- лекин бир оғиз сўз демади.

     Бир неча сониялардан сўнг канални устини қоплаган муз уларни кўтариши тўғрисида ўйлаб ҳам ўтирмай  улар яна кулиб муз устида қўл ушлашиб сирпанчиқ учиб кетишарди.Ахир Голландияда муз бутун қиш бўйи турарди-да. Муз сув устига маҳкам ўрнашиб олиб ,қуёшнинг унга қиладиган муросасиз муомаласидан эриш ёки қалинлигини йўқотиш ўрнига  кундан кунга хар бир қуёш нурига пешвоз чиқиб кучга тўлиб бормоқда эди.

 Бирдан Ханснинг оёғи тагида нимадир ғирчиллади.

Унинг қадамлари секинлашди. Музнинг озроқ ёрилган бқлагидан сизиб чиўўан сув Ханснинг оёғини  ҳўл қилган эди. Унинг оёқлари титрашни бошлади.

        Гретел хандон отиб кулиб юборди.- Сени қара-ю, шунақа сувга ботиб колдингми?

Бироқ қизнинг мовий кийими остидан меҳрибон юраги уриб турар, хандон отиб кулганча қиз зудлик билан акасининг олдига учиб борди.

  • Лат емадингми Ханс? Ҳа, сен куляпсанми? Энди мени ушлаб олгин!-у яна югуриб кетди.

  Қиз бошқа совуқдан титрамасди,унинг ёноқлари қизариб  кўзлари қувончдан порларди.

   Ханс ўрнидан туриб  синглисини қувиб етмоқчи бўлди, лекин бунинг иложи йўқ синглиси аллақачон узоқлашиб кетган эди. Аммо  тўсатдан Гретелнинг чанғилари ҳам панд бериб ғичирлаб қолди.

  Қизалоқ  ён бериш-ғалаба олиб келувчи ягона йўл эканлигини пайқаб бирдан ўгирилиб ўзини тўғри акасининг бағрига отди.

  • Ха-ха, мен сени ушлаб олдим,-бақирди Ханс.  
  • Ха-ха, бу мен сени ушлаб олдим,-хитоб қилди акасининг қўлларидан қутулмоқчи бўлар экан.

             Шу онда жарангдор ,тиниқ овоз эшитилди:

  • Ханс! Гретел!
  • Бу онам,- деди Ханс, бирдан унинг юзлари жиддийлашиб қолди.

Канал қуёш нурида жимирлаб турарди.Эрталабки

тиниқ хаво бениҳоя ёқимли бўлиб чанғи учувчилар сони тобор кўпайиб бормоқда эди.  Она хитобига  қулоқ солмаслик гуноҳ,ахир Ханс ва Гретел  яхши болалар; уларнинг хаёлига яна бир пас ўйинқароклик қилиб ушланиб қолиш фикрига ўрин йўқ. 

            Улар чанғини ипларини чала ярим ечганча  оёқларидан юлқиб олишди.  Улар уйларига секин йўл олишар экан кенг елкали , ок сариқ сочли Ханс  мовий кўзли синглиси олдида қоядек турарди.У ўн беш ёшда эди.Гретел эндигина ўн икки ёшни қаршилаган эди.Ханс кучли,пишиқ бола эди. Унинг халол кўзи ва юзидан худди  “Ичимда барчаси жойида” деган тамға бордек гуё.Бу барча зомерхёес 1 нинг киршида ёзиб қўйилган

Ибратли сўзга ўхшарди. Гретел эса чаққон ва чайир ; кўзлари ёниб турар, агар кимдир тикилиб қолса  унинг ёноқларидаги  олвон ранг гоҳ  қизариб,гоҳ ранги ўчиб шамолда қолган қизил ва оқ атиргулларни эслатадиган  қиз эди.

 Болалар каналдан узоқлашишлари биланоқ қадрдон уйларини кўришди.Уларнинг онаси баланд бўйли юпунгина кийинган , бошига болалар чепчигини кийиб олган аёл, қийшайиб қолган эшикка суянган ҳолда портретни эслатарди.Ҳақиқатда, каналнинг қирғоқлари ва паст-баландликлари бўлмаганда  Голландиянинг қоқ ўртасида туриб хеч қандай қоя йўқлигини пайаш мушкул эмасди.

Зомерхёйс — ёзги ховли, павильон, ёзда дам олишга  мўлжалланган. Яшаш учун эмас.

 Бу ўлканинг табиатини ҳеч ким Бринкер хола ва унинг қошига югуриб кетаётган болаларидек билмасди.

Аммо  булар тўғрисида гапиришдан аввал менга Ханс ва Гретел ҳар куни тўқнаш келадиган баъзи бир эътиборга молик  нарсалар тўғрисида сизга гапириб  беришни лозим топдим.

                                   II-бўлим.

                                 Голландия.

Голландия — ер юзидаги энг ғаройиб ўлкалардан бири.

Бу масканни  бошка мамлакатлардан фарқ қиладиган Ғаройиботлар ёки қарама –қарши фикрлар ўлкаси деганда тўғрироқ бўларди. Голландиянинг катта қисми денгиздан пастроқ қисмда жойлашган. Баҳайбат устун ва тўғонлар катта пул эвазига океанндан бу ўлкани  муваққат  ажратиб туриши  учун қурилгган эди. Тўғонлар баланд ва кенг бўлиб уларнинг баъзиларида бинолар ва  дарахтлар бор эди. Бундан ташқари –тўғонларда аъло даражали йўллар  ётқизилган бўлиб, отда кетаётганда пастда ,йўл бўйидаги уйларни кўриш имкони мавжуд бўларди.Қаёққадир сузиб кетаётган кемаларнинг елканлари  ҳам баъзида уйларнинг томларидан ҳам баландроқдек.Уй шифтига ин қуриб полапонлари билан чуғурлашиб турган лайлак ҳам ўз инини шундай баландга ўрнатганман, менга ҳеч қандай хавф йўқ деб  деб ҳисоблаши мумкин, бироқ яқин орадаги қамишзорга ин қўйиб ваққиллаб турган қурбақа  ҳам қушларга қараганда юлдузларга яқин гўё. Сув  ўтлари орқа ва олдинга ўзларини ташлаб уй дудбуронига ин қўйган қалдирғочлардан баланд бўлишга интилишар, кўз ёши шашқатор мажнунтоллар ҳаттоки қамишларга ҳам бўйи етмаётганидан қайғурарди.

        Ҳар томондан ҳовуз,канал,дарё,кўллар ва қудуқлар кўзга ташланиб туради.  Қуёш остида ҳали қуришга ҳам улгурмаган, қуруқ жойда ҳам бу жойлар милтираб туриб, барча ишбилармонлар доирасини ўзига жалб қилган ҳолда ўз яқинида жойлашга сокин ва рутубатли(нам) далаларни назар-писанд қилмасди. “Голландия  қандай жой: қирғоқми ёки сувми?” деб сўрагим келди.Қуруқликда ўсишни лозим билган ўт ҳам ,балиқ ҳовузида жой олиб катта хато қилган эди. Умуман олганда ,  бутун мамлакат худди сув билан бўктирилган губкага ўхшайди худди инглиз шоири Батлар ҳам бу юрт тўғрисида қўйидагиларни айтади:

  Гўё  лангар узра жойлашган бу юрт, бутун атроф сув

   Бу жойларда яшашмас  — елканли кемага чиқишар гўё.

   Раф Бринкер, Гретель ва Ханснинг отаси кўп йиллар давомида дамбада ишлади. Бир кун сув босиш хавфи пайдо бўлганда одамлар даҳшатли бўронда, қор ва ёмғир остида. Веермейк гидротехник иншоотининг кучсиз худудида ишлаётганда Бринкер кўприкдан йиқлди.  Уни беҳуш  ҳолда уйга олиб келишди. Шу вақтдан бошлаб у ишламас; тирик қолган бўлишига қарамсасдан, ақл-ҳуши ва хотирасини йўқотган эди.

   Гретел унинг фақат шу холини, —  ғалати  ва забонсиз хар бир қизининг харакатини маъносиз қарашлари билан таъқиб қиладиган инсон сифатида  хотирларди;  аммо Ханс эса ханузгача қувноқ, меҳрибон, хушчақчақ овозда гапирадиган ўғлини елкасига кўтариб   чарчамаган, беғубор куйлаган қўшиқлари ханузгача ўйқу ва ороисиз тунларида қулоғи остида жаранглаб турган отасини эсларди.

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.

2 × один =