6-ХАЛҚАРО ОНЛАЙН КОНФЕРЕНЦИЯ: ХИВА ШАҲРИ АДАБИЁТИ

03.08.2020 258

АХБОРОТ ХАТИ

ТУРКСОЙ давлатлари доирасида “2020 йил – Хива туркий дунё маданият пойтахти” деб эълон қилиниши муносабати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими – Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими Хива шаҳрининг тарихи, маданияти ва санъатига бағишланган онлайн туркум халқаро анжуманларни ўтказишни режалаштирмоқда.

6-халқаро онлайн конференция: Хива шаҳри адабиёти

Шўъбалари:

  1. Фольклор
  2. Ўрта асрларда Хива адабиёти
  3. Феруз адабий муҳити
  4. ХХ-ХХI аср Хива адабиёти

Халқаро илмий-амалий анжуман тили: ўзбек, турк, рус ва инглиз.

Анжуманда иштирок этувчиларнинг маърузалари 2020 йилнинг 1 октябрига қадар Хоразм Маъмун академияси (xiva_2020@mail.ru)да қабул қилинади. Тақдим этилган мақолалар эксперт гуруҳ томонидан сараланиб олинади.

Маъруза матнларини расмийлаштириш талаблари:

  • Мақолалар Тimes New Roman шрифда 14 ўлчамда, 1,5 интервалда 6-8 саҳифада, электрон вариант RTF форматда файл номи муаллиф фамилияси билан ёзилган ҳолда тақдим этилиши лозим.
  • Иқтибослар ҳар бир саҳифа остида Тimes New Roman ва 10 ўлчамдаги шрифт катталигида.
  • Барча мақолалар инглиз тилидаги резюме ва калит сўзлар билан қабул қилинади
  • Анжуманга қабул қилинган материаллар тақриздан ўтгандан сўнг илмий тўплам тарзида чоп этилади.

Материаллар – ўзбек, турк, қозоқ, қирғиз, туркман, озарбайжон, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларидан бирида тақдим этилиши мумкин.

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Хива шаҳри, Марказ-1.
Масъул: М.С.Абдуллаев. Алоқа учун телефон (телеграм): (97) 5127001.
Электрон почта манзили: abdullayevm@mail.ru

АНЖУМАН ИШТИРОКЧИСИНИНГ АНКЕТАСИ

  • Иштирокчининг Ф.И.Ш.
  • Шўъба
  • Тезис номи
  • Иш жойи ва манзили
  • Лавозими
  • Илмий даражаси ва унвони
  • Иш жойи ва мобил телефонии:
  • E-mail:
  • Иштироки (бевосита/масофавий)

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.