АҚШ ЭЛЧИХОНАСИДА КОМПЬЮТЕР КУРСЛАРИ

20.02.2019 325

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси 11 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун бепул уч ойлик компьютер курсларига танлов эьлон қилади.

Ўқув дастури қуйидаги мавзулардан иборат:

• Компьютерда ишлаш бошланғич асослари

• Бошланғич информатика ва мантиқий фикрлаш қобилиятларини шакллантириш.

• “Scratch”да дастурлаш

• WIX онлайн дастури ёрдамида вебсайт яратиш.

Номзодларнинг математика фанидан билим даражаси кучли бўлиши талаб этилади. Дастурлаш асослари бўйича малакага эга бўлинса, янада яхши.

Курсда ўқиш танлов асосида амалга оширилади.

Синов тестлари 13 март куни АҚШ элчихонасида бўлиб ўтади.

Ўқиш 18 мартда бошланади ҳамда ҳар душанба, чоршанба ва жума кунлари кечки пайт ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

Онлайн аризаларни 10 мартгача ушбу ҳавола орқали топширишингиз мумкин: https://goo.gl/forms/3eOQ0C8mAdjHTNeQ2

Номзодларнинг онлайн шаклда кўрсатилган электрон манзилларига синов тестлари ҳақида хабар юборилади. Барча маьлумотлар тўғри тўлдирилган аризаларгина синов тестларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўринлар сони чегараланган.

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.