БИТИРУВЧИЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

14.02.2019 350

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, бугуннинг ўзида ҳар бир битирувчини аниқ бир ташкилотга бириктиришни таъминлаш билан бирга, унинг бўлажак иш жойи, ишлаши ва ижтимоий шароитларини аниқ белгилаш зарур. 

Айни пайтда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2018/2019 ўқув йили битирувчиларини корхона, ташкилот ва муассасаларга ишга тақсимлаш ҳамда жойлаштиришни ташкил этиш бўйича жараён қизғин тус олган.

Яъни, битирувчилар бандлигини кафолатли таъминлашга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2018/2019 ўқув йили битирувчилари учун 2019 йилнинг 26 февраль куни соат 10:00 да “Битирувчилар ярмаркаси”  тадбири бўлиб ўтади.

Мазкур ярмарка битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга, бўлажак мутахассисларни иш берувчилар билан таништиришга кўмаклашади. Иш берувчиларни “Битирувчилар ярмаркаси”тадбирига таклиф этамиз!

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.