“БИТИРУВЧИЛАР ЯРМАРКАСИ” – БИТИРУВЧИЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА КАФОЛАТЛИ ҚАДАМ

26.02.2019 334

Бугун, 26 февраль куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2018-2019 ўқув йили бакалавриат ва магистратура битирувчилари учун “Битирувчилар ярмаркаси” бўлиб ўтди.

Битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг келгусидаги иш жойларини танлашларига кўмаклашиш, бўлажак кадрларни иш берувчилар билан таништириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда потенциал иш берувчилар (истеъмолчилар), университет Тақсимот комиссияси, “Ёшлар иттифоқи” БТ, ОАВ вакиллари, университет битирувчилари ҳамда устоз-мураббийлар иштирок этишди.

“Битирувчилар ярмаркаси”да Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ички ишлар, Маданият, Мудофаа вазирликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясини, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Бандлик Бош бошқармаси, “Маърифат”, “Учитель Узбекистана” ва бошқа газеталар, нодавлат таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар бўш иш ўринлари бўйича ўз таклифлари билан қатнашди. Шунингдек, тадбирда Тошкент шаҳри, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё вилоятлари Халқ таълими бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги вакиллари қатнашишди.

Қайд этиш лозимки, айни пайтда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини 2018–2019 ўқув йилида битираётган 1816 нафар бакалавриат ва магистратура талабалари хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили, филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили, немис тили, француз тили, испан тили, хитой тили, япон тили, рус тили, рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда, таржима назарияси ва амалиёти, халқаро журналистика йўналишлари бўйича таҳсил олишмоқда.

Ярмаркада битирувчи курс талабалари таклиф этилган бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар олиш билан бирга, шартномалар имзолашга эришдилар.

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.