“Медиакоммуникация ва PR: янги технологиялар ва замонавий ёндошувлар” мавзуидаги республика миқёсида илмий-амалий конференция

19.10.2019

 2019 йил 15 декабрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети халқаро журналистика назарияси ва амалиёти кафедраси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентиннг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Медиакоммуникация ва PR: янги технологиялар ва замонавий ёндошувлар” мавзуидаги республика миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган. Конференцияда соҳа мутахассислари, етакчи олимлар, профессор-ўқитувчи, катта илмий ходим ҳамда мустақил изланувчилар, магистр ва иқтидорли талабалар иштирок этиши мумкин. Материаллар тўплам ҳолида нашр этилади.

  • Мақсади – медиакоммуникация ва паблик рилейшнз соҳаларида бўлаётган ўзгаришлар, замонавий ёндошувлар ва янги технологияларни тадқиқ этиш, мамлакат ва ташкилотлар имижини яратишда PRнинг ролини аниқлаш, замонавий медиакоммуникацияларнинг тараққиёт тенденциялари, истиқбол ривожини белгилашдан иборат.
  • Анжуманда мавзунинг қуйидаги йўналишларини қамраб олиш кўзда тутилади:
  • Медиакоммуникация ва PR соҳаларида янги тенденцияларни татқиқ этиш;
  • Медиакоммуникациянинг глобал ва миллий контекстларини таҳлил қилиш;
  •  PRнинг долзарб муаммолари ҳақида тасаввурни шакллантириш;
  • Медиакоммуникация ва PRнинг алоқадорлик жиҳатларини асослаб бериш;
  • Медиакоммуникациянинг рақамли форматларини ўрганиб чиқиш;
  • Медиакоммуникация ва PR трансформациясига замонавий ёндошувларни татқиқ этиш;
  • Медиакоммуникация ва PRнинг тараққиёт тенденциялари ривожида янги технологияларнинг ўрни ва уларни ўзлаштиришнинг аҳамиятини илмий жиҳатдан ўрганиш.

Материалларларни расмийлаштирилиш талаблари:

Илмий мақолалар – 2019 йил 1 декабригача қабул  қилинади.

Анжуман материаллари  тўпламига  илмий  мақолалар  учун  талаблар:

  • илмий мақолалар конференция  йўналишларига  оид  долзарб  мавзуларда,   илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар билан илмий раҳбар тақризи билан тақдим этилиши лозим;
  • анжуман материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин;
  • илмий  мақолалар матни таҳрир қилинган  ҳолда  А4  бичимидаги вараққа, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб терилади. Мақоланинг номи, 1 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исми ҳамда фамилияси бош ҳарфларда ёзилади. Кейин муаллифнинг ўқиш жойи ва лавозими кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни  1,5 интервалли қаторларда MS WORD 97-2003 дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги зарур;
  • илмий мақола бир нусха қоғозда ва электрон шаклда Ташкилий қўмитагатақдимэтилади; 
  • мақоланинг ҳар саҳифаси учун 15000 (талабалар учун 12 000) сўм тўланади.

 Ташкилий  қўмита  илмий мақолаларни саралаш ва таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.    

 Анжуман материалларини юбориш  манзили: Тошкент шаҳар, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, Г9а. ЎзДЖТУ Бош бино, 102-, 103-хона

Мурожаат учун телефонлар: +99897 7778054; +99899 8226891.

           Е-mail:  karimov_amrullo@mail.ru.

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.

двенадцать − 9 =