Хорижий университетлар ва илмий марказларда таҳсил олаётганлар диққатига!

30.03.2019

Агар сиз чет элда нуфузли олий таълим муассасасида мустақил равишда магистратура ва докторантура дастурларида таҳсил олаётган бўлсангиз Ушбу Янгилик Айнан Сиз Учун!

Хабарингиз бўлса керак, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг шахсан ташаббуси билан нуфузли хорижий университетлар ва илмий марказлар магистратура ёки докторантурасига ўз кучи билан ўқишга кириб, бугунги кунда самарали ўқиётган ёшларимизнинг Ўзбекистонга қайтишига, уларнинг эгаллаётган энг замонавий билимлари ва орттираётган бой амалий тажрибаларидан жонажон Ўзбекистонимиз равнақи йўлида самарали фойдаланиш, ёшларимизни ўз Она-юрти ва Ватанида яшаш, меҳнат фаолияти олиб бориш учун муносиб шароитлар яратиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, шундай ёшларимизнинг хорижий нуфузли университетлар ва илмий марказларда ўқиши ва яшашига ташкилий кўмак бериш учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Шу боис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Эл-юрт умиди» жамғармасида хорижда мустақил равишда магистратура ва докторантура дастурларида таҳсил олиб юрган иқтидорли ватандошларнинг мазкур маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида, иқтидорли ватандошларимиздан ўз аризалари билан қуйидаги ШАКЛ маълумотини тўлдирган ҳолдаadmission@eyuf.uz электрон почтасига юборишлари сўралади.

Номзодлар аризаси махсус комиссия томонидан ўрганилади, «Эл-юрт умиди» жамғармаси имкониятлари ва таҳсил олаётган олий таълим муассасаси нуфузидан келиб чиққан ҳолда номзодлар босқичма-босқич танланади ва улар билан ўқишларини молиялаштириш юзасидан шартномалар тузилади.  

«Эл-юрт умиди» жамғармаси хорижда таҳсил олаётган энг билимли ва иқтидорли, ғайрату-шижоатли, Ватанига содиқ ёшларга ўз стипендияларини ажратишни шараф деб билади!

Ушбу лойиҳага номзодлардан аризалар 2019 йил 1 мартдан бошлаб қабул қилинади. Жамғарма янгиликларини кузатиб боринг.

Манба: eyuf.uz

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.

eight + 14 =