“ТЕРРОРИЗМГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ ТАЖОВУЗКОР ЭКСТРЕМИЗМ ВА РАДИКАЛИЗМНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЮЗАСИДАН ЭКСПЕРТЛАРНИНГ ДАВРА СУҲБАТИ ХУЛОСАЛАРИ: НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ”

11.01.2021

Ўтган ўн йиллар давомида халқаро радикал экстремистик ва террористик ташкилотлар Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларини бузғунчи радикал ғоялар билан қайта ишлашга, айниқса, ёшлар онгини ислоҳ қилишга, уларни Афғонистон ва яқин Шарқдаги қуролли можаролар ўчоғи учун фойдаланишга доимий уриниб келмоқдалар. Ушбу террорчи гуруҳлар марказлари ёшларни “жиҳод” га фаол жалб қилишда давом этмоқда. Ўзбекистон хавфсизлиги учун энг жиддий муаммолардан бири бу каби ишга қабул қилиш марказлари фаолиятининг давом этаётгани ва мамлакат ҳудудида яширин яратилаётган террористик нуқталар бўлиб қолмоқда.

Терроризмнинг пайдо бўлишига қарши кураш тажрибаси ва амалиёти шуни кўрсатадики, бу ишнинг самарадорлиги нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва махсус хизматларнинг фаолиятига, балки бу курашда оммавий ахборот воситалари (ОАВ) нинг иштирокига, бу масалалар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш ва бу таҳдидларга қарши курашиш учун жамоатчилик онгини шакллантириш борасидаги фаолиятига ҳам боғлиқ. Маълумки, жаҳон амалиётида террорчилар ОАВ, интернетдан жамоатчилик онгини бошқариш ва ўз мақсадларига эришиш учун фаол фойдаланадилар. Шунинг учун ҳам ОАВ томонидан фуқаролар ўртасида ҳуқуқий ва медиа тарғиботни малакали ва ўз вақтида олиб борилиши, одамларнинг экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳаётий воқеа ва фожиалари ҳақида таъсирчанлик билан ёритиб борилиши муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш марказининг ЕХҲТ билан ҳамкорликда 2020 йилда “Терроризм таҳдидларига қарши курашда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг ўрни” мавзусидаги лойиҳаси доирасида, мавзунинг барча мураккаблиги ва лойиҳа доирасида бундай материалларни яратиш учун журналистлар учун махсус тайёргарликка бўлган эҳтиёжи ҳисобга олиниб тренинглар ўтказилди, ушбу мавзуни ёритувчи журналистларнинг сафи ва салоҳияти ҳам янада оширилди. Бу жараёнда лойиҳанинг мақсади этиб қуйидагилар белгиланди:

  • Ўзбекистон журналистларининг медиа саводхонлиги ва оммавий ахборот воситаларида терроризм ва радикаллашув масалаларини ёритиш ва уларнинг олдини олиш борасидаги чиқишларда моҳирлик даражаси ва малакасини ошириш;
  • Терроризмга қарши курашиш масалаларида аҳоли, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини бойитиш, бу йўналишда амалиётни кучайтириш;
  • Ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, фуқаролик жамияти институтлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, ёшлар, уларни ҳамкорлик ишларига жалб этиш;
  • Оммавий ахборот воситалари томонидан жамиятда радикаллашув ва экстремизм ҳолатлари ёки аломатлари намоён бўлиши билан боғлиқ ижтимоий жавобгарликни тарғиб қилиш ва жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаш.

Ричард Уиллер, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори

Бугунги кунда террорчи гуруҳлар ўз мафкурасини ёйиш ва янги издошларни жалб этиш учун анъанавий ва замонавий ахборот воситалари (ОАВ) дан тобора кўпроқ фойдаланмоқда. Ёш авлод, айниқса, ижтимоий тармоқлар ва интернетдан жадал фойдаланиш турли субъектив ва объектив омиллар билан биргаликда зўравон экстремистик фаолиятга жалб қилиниш хавфи остида қолмоқда.

  • Бугунги кунда ОАВ жамиятда ҳар бир инсонни таҳдидларга сергак бўлиши ва атрофда бўлаётган воқеаларни ҳушёрлик билан таҳлил қилиши лозимлигини  моҳирлик ва таъсирчанлик билан маълум қилиши керак. Айтиб ўтилганидек, жаҳон амалиётида террорчилар ОАВ ва интернетдан жамоатчилик онгини бошқариш ва ўз мақсадларига эришиш учун фаол фойдаланадилар, шунинг учун, фуқаролар ўртасида ҳуқуқий ва медиа таълимни малакали ва ўз вақтида олиб боришда ОАВ тармоқларидан кенг фойдаланиш муҳимдир.
  • ОАВ ёшлар орасида терроризмга олиб борадиган зўравон экстремизм ва радикализм ғояларининг тарқалишига қарши туриш мақсадида уларни ўз-ўзини намоён этиши учун медиа майдон билан таъминлаш ва ёшларнинг муаммо ва қизиқишларини жамиятга етказиш учун кенг имконияти мавжуд. Шунингдек, ўз дўстлари, яқинлари ва умуман жамиятдан узилиб қолган заиф ёшлар билан алоқа ўрнатиш учун ОАВ да кенг имкониятлар мавжуд.
  • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раҳбарлигида ЕХҲТ терроризмга қарши кураш, шунингдек, терроризмнинг турли шаклларига олиб келувчи ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва бошқа омилларга қарши курашишда халқаро ҳаракатларни кучайтиришга ҳар томонлама ҳисса қўшади.
  • ЕХҲТ уюшган терроризмга қарши ёндашувни, жумладан, миллий идоралараро мувофиқлаштириш, давлатлараро, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик ва лозим бўлганда жойларда давлат органлари ва хусусий сектор (яъни, бизнес, саноат), фуқаролик жамияти ва ОАВ ўртасида барча даражадаги давлат-хусусий ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишга ёрдам беради.

ЕХҲТ томонидан терроризмга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ушбу саъй-ҳаракатлар Бирлашган Миллатлар ташкилотининг йирик стратегияси ва унинг Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига мос ва терроризмга қарши кураш бўйича қаратилган меъёрий асосга мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда.

Муқимжон Қирғизбоев,  ЎзЖОКУ сиёсатшунослик кафедраси мудири, сиёсий фанлар доктори, профессор

Динни ниқоб қилувчи экстремистик оқимлар таъсирига қарши кураш масалалари

Ҳозирги пайтга келиб терроризмга олиб борадиган зўравон экстремизм ва радикализмжаҳонда тинчликни сақлаш, мамлакатларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлаништириш, миллатлараро ва динлараро бағри кенгликни таъминлаш каби умуминсоний қадриятларни амалга ошириш йўлидаги хавф сифатида намоён бўла бошлади. терроризмга олиб борадиган зўравон экстремизм ва радикализмнинг асосий мақсадларидан бири – ёшларни ўз тузоғига туширишдир.

Душанбеда ўтган Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг йиғилишида  сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  халқаро  терроризм хавфининг кучайиб бораётганидан жиддий ҳавотирда эканлигини баён этган эди: «…Уларнинг Яқин Шарқдан Афғонистонга, МДҲ чегараларига ўтиш тенденцияси тобора кучайиб бормоқда» МДҲ мамлакатлари терроризм хавфини ўз вақтида акс эттириш учун профилактика чораларига тайёр бўлиши керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳозирги даврга келиб жаҳондаги барча диний экстремистлар ўзаро бирлашишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, айни пайтда террорчи гуруҳлар энди бир давлат ҳудудида эмас, балки, у бирданига бир неча давлатлар ҳудудида ўзини намоён қилмоқда. Шу тариқа ҳар бир террорчи гуруҳ ўзига хос халқаро ҳаракат тусини олмоқда. Маълумотлар шуни кўрсатиб турибдики, эндиликда террорчилик ҳаракатлари таркибини фуқаролиги, дини, миллати, ёши, жинсидан қатъий назар ашаддий жиноятчи, экстремистик руҳдаги гуруҳлар ва турли криминал шахслар ташкил этмоқда. Ироқ, Сурия, Россия Федерацияси, Франция, Испания, Филиппин, Индонезия каби мамлакатлардаги террористик актлар фикримизга далил бўла олади(Батафсилроқ қаранг:Профилактика (предупреждение) экстремизма и терроризма. Методическое пособие для пропагандистов. Под общей ред. Л.Н.Панковой, Ю.В.Таранухи – М., Университетская книга,2010. – 312 с.).               

Терроризм – давлатнинг маънавий-мафкуравий ва ижтимоий-иқтисодий тузилмаси, шахс ва жамият, шунингдек, сиёсий тизимга нисбатан қарши қаратилган қўрқитиш, тазйиқ ўтказиш йўли билан ўз олдига қўйган сиёсий мақсадларини амалга оширишда яширин равишда, қуролланган, диверсион восита ва ҳаракатлардан фойдаланиб, фаолият юритувчи сиёсий хулқнинг ўта радикал ва жазавага тушган шакли сифатида талқин этилмоқда.

Жаҳондаги турли мамлакатлар олимлари тадқиқотлари ва таҳлиллари диний экстремизмини комплекс тарихий тадқиқ этиш учун қатор умумий жиҳатларни шакллантириш имконини беради. Улар асосан қуйидагилардир:

-диний экстремизм ўзида тарихан яна такрорланиб туриш характерига эга бўлган, лекин ҳар доим ҳам агрессив шаклларда намоён бўлавермайдиган ашаддий ислом фундаментализмини ўзида ифодалайди;

-диний экстремизнинг ижтимоий базаси асосан турли туман руҳий лаҳзалар ва  ижтимоий инқирозлар ҳисобланиб, экстремизм ана шу жараёнларнинг оқибати, кейироқ эса ана шу вазиятни кейинги ривожланиш омили сифатида намоён бўлмоқда;

-диний экстремизм қайта тиклаш ва қайта ўсиб чиқиш ижтимоий базаларига эга бўлиб, миллатлараро характер касб этмоқда. Лекин у бутунлай яхлит мафкура сифатидаги ҳолатини доимо ўзида сақлаган ҳолда экстремизнинг сиёсий мақсадлари ва уларни амалга ошириш фаолияти давомида у ёки бу тузилмалар воситасида ҳаракат қилиши аниқ намоён бўлмоқда;

-диний экстремизмнинг тарқалиши одатда кўпроқ локал инқироз муҳитини пайдо қиладиган ички ва маҳаллий сабабларга боғлиқ бўлмоқда. Шу билан бир вақтда, унинг қуролли фаоллигини кенгайиши аксарият ҳолатларда ташқи  шарт-шароитлар ва омиллар (уларнинг халқаро марказлари ёрдамида) таъсирида кечиши кўзга ташланмоқда;

– терроризм ва экстремизм қайси минтақаларга наркотик моддаларни етиштириш, истеъмол килиш кенг ёйилган бўлса, ўша ҳудудда ўзининг чуқур илдизларига эга бўлади. Чунки, улар фаолиятининг асосий иқтисодий манбаси наркотик моддаларни етиштириш ва сотиш ҳисобланади. Ҳозирги даврда жаҳонда етиштирилаётган наркотик моддаларнинг деярли тўртдан уч қисми Афғонистон ҳиссасига тўғри келиши – фикримизнинг исботидир.

Террорчи ташкилотлар ҳар бир шахснинг жамият ҳаётида фаол иштироки ўрнига мавжуд тизим асосларини вайрон қилиш, унинг ўрнига хаёлий лойиҳаларни амалга ошириш каби содда ва жўн даъватларни амалга оширишни илгари сурмоқда. Шунингдек, экстремистик гуруҳлар ислом тарихи ва фалсафасини чуқур ўрганиш каби машаққатли меҳнат ва изчиллик билан диний дунёқарашни такомиллаштириш ўрнига диний манбалардаги “кофирлар” ва “мунофиқлар”га қарши курашга доир асосий матнлардан узиб-узиб олинган парчаларни бир-бирига сунъий боғлаган ҳолда ёшлар ўртасида кенг ташвиқот қилишга ҳаракат қилмоқда.

Кейинги ўн йилликларда экстремистик гуруҳларнинг ёшларни, хусусан вояга етмаганларни ўзига жалб этиш учун илгари сураётган мафкуравий талқинлари асосан қуйидагилардан иборат бўлиб қолмоқда:

-дунёвий жамият ва анъанавий ислом қадриятларига душман кўзи билан қараш, уларга қарши экстремистик ва террористик усуллар билан кураш устуворолигини илгари суриш;

-дунёвий давлатларнинг “зулми”, “адолатсизлиги”, уларнинг диний ақидаларда келтирилган давлат тузимига ҳеч бир алоқаси йўқлиги, шунинг учун улар ўрнига халифалик тузимини ўрнатиш;

-мавжуд ҳокимият тизимларга муқобил равишда шариат асосида фаолият юритадиган сиёсий тизимларни шакллантириш, уларни нафақат маъмурий, балки руҳий-ҳуқуқий ваколатларини амалга оширишларини таъминлаш.

Шу билан бирга, террорчиларнинг ёшларга унумли таъсир этаётган воситаларидан бири – бу Интернет тармоғи бўлиб қолмоқда. Бунинг асосий сабаби – Интернет тармоғи воситасида ёшлар, айниқса вояга етмаганлар онгига осон йўл билан кириш, коммуникацияни яширин тарзда таъминлаш, бу тармоқни давлат органлари томонидан мувофиқлаштиришнинг қийинлиги, ахборотларни узатишнинг юқори тезликда амалга оширилиши, тармоқларнинг глобал аҳамият касб этаётганлиги ва мультимедиянинг арзонлигидай имкониятларнинг мавжуд эканлигидир.

Экстремистик ресурслар психологик уруш, жумладан, чалғитувчи ахборотлар бериш, қўрқитиш, ҳийла найранглар билан ёшлар ижтимоий онгига таъсир қилиш, турли тушунчалар ва фактларни сохталаштириш каби воситалардан кенг фойдаланмоқда. Шунингдек, террорчилик ҳаракатлари янги аъзоларни ёллаш, ўз тарафдорларини кўпайтириш каби мақсадларини ҳам Интернет тармоғи воситасида амалга оширишга уринмоқда.

Ҳозирги даврда Интернет тармоқларидан барча терроризм усуллари асосида ҳаракат қилаётган ташкилотлар фойдаланмоқда. Интернет тармоқларида экстремистик ва терроризм характерига эга бўлган сайтларнинг сони 8 мингга яқинлашди. Уларнинг 200 га яқинида рус тилида, ўнлаб сайтларда эса ўзбек тилида ўз экстремистик қарашларини баён қилмоқда(Батафсилроқ қаранг: Сайт «Молодежь за Чистый Интернет» //http://www.truenet.info/ ).

Жаҳондаги турли мамлакатларда синовдан ўтган тажрибалар асосида  ҳокимият органлари ва жамият институтларининг экстремизм ва терроризмга қарши курашда қуйидаги йўналишларда фаолият олиб боришлари мақсадга мувофиқ эканлиги ўз исботини топди:

– терроризм ва экстремизмга қарши курашни ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш, яъни ёшлар, хусусан вояга етмаганлар учун тушунарли бўлган турли рисолалар, китоблар, плакатлар нашр этиш, ҳужжатли ва бадиий болалар фильмлари яратишни тизимли асосларда амалга ошириш;

–  терроризм ва экстремизм каби турли фаолиятлар ва уларнинг бузғунчилик натижаларини тарғиб қилиш тизимини яратиш, улардан ёшларни огоҳ этиб бориш;

-террористик ва экстремистик қарашларга қарши, яъни ахборотларни ҳийла ва найранглар асосида етказиш, улар томонидан тарқатилаётган адабиётларни сохталигини фош этиш мақсадида аксил тарғибот олиб бориш марказлари ташкил этиш, уларга замонавий билимларга эга бўлган экспертларни жалб қилиш. Мазкур марказлар таҳлиллари ва хулосаларини вояга етмаганларга мослаштирган, уларнинг ёш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда шакллантириш, бу фаолиятни доимийлик ва мутассиллик асосида амалга ошириб бориш;

-экстремистик қарашларга қарши мафкуравий кураш олиб боришнинг назарий ва амалий жиҳатларини ривожлантириш, бунда диний ва миллатлараро бағри кенгликни шакллантириш, ватанпарварлик, соғлом турмуш тарзи, умуминсоний қадриятлар устуворлиги каби йўналишларга муҳим аҳамият бериш, миллий ғояни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш;

-вояга етмаган болаларни ёш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ислом динининг “Ҳанафия” мазҳабига доир билимлар берадиган содда ва оммабоп тилда ёзилган рисолалар нашр этиш, муттасил тарзда мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари билан диний хизмат вакиллари ва олимлар иштирокида давра суҳбатлари уюштириш;

-барча таълим масканларида террористик ва экстремистик қарашларни фош қилишга қаратилган турли анжуманлар, давра суҳбатлари, турли танловлар уюштириш, уларни тизимли равишда фаолият юритиш механизмларини ишлаб чиқиш, бу соҳада диний ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш:

-экстремистик ғояларга қарши  («ғояга қарши – ғоя, жаҳолатга қарши – маърифат» тамойили асосида) замонавий ахборот тизимини ривожлантириш, унда ёшлар дунёқарашини шакллантириш хусусиятлари эътиборга олинган  материаллар ва таҳлилларни кўпайтиришни самарали амалга оширишга муносиб бўлган мутахассислар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, унинг самарали ишлаш механизмларини яратиш. Бу соҳада Интернет тармоқларидан кенг ва унумли фойдаланишни ташкил этиш.

Ҳозирги даврда мамлакатда вояга етмаганларни экстремистик ва террорчилик оқимлари таъсиридан сақлаш фуқаролик жамияти қуришнинг кафолатларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Келажак ёшлар қўлида эканлигини эътиборга олсак, бу соҳадаги вазифаларнинг нақадар муҳим аҳамият касб этишини тушуниб етамиз.

Виктор Михайлов, Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази”  НТТ директори

Ким кўпроқ экстремизм ва радикаллашувга олиб борувчи ғояларга мойилроқ? Кўпгина статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, терроризмга олиб борадиган зўравон экстремизм ва радикализм ғояларига алданган Ўзбекистон фуқаролари яъни, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Украина, АҚШ, Швеция каби давлатларда ишлаётган меҳнат мигрантлари ҳисобланади. Меҳнат миграцияси бу Ўзбекистон Республикасида иш ўринларининг етишмаслиги ишсизлик оқибатидир.

      Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий тадқиқот маркази мамлакатдаги ишсизлик даражасини аниқлаш учун 2020 йил июнь ойида навбатдаги социологик тадқиқотни ўтказди. Сўровнома Ўзбекистоннинг 101 шаҳар ва туманларида махсус ишлаб чиқилган методика асосида олиб борилди. Сўров обьекти сифатида: 490 та ўзини-ўзи бошқариш органлари, 4,9 минг уй хўжаликлари ва 25,9 минг фуқаролар. Натижаларга кўра, Ўзбекистоннинг иқтисодий фаол аҳолисининг 13,2 фоизи ишсиздир. 2019 йилда бу кўрсаткич 9,1 фоизни ташкил этган.

Ишга муҳтож шахсларнинг умумий сони 1,944 минг нафар (16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ишсизлик даражаси – 20,1%, аёллар ўртасида-17,4%)ни ташкил этади.Дастлабки маълумотларга кўра, меҳнат ресурслари сони 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 0,6 фоизга ошиб, 19,084 мингни ташкил қилиб хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига COVID-19 нинг салбий таъсири туфайли иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони эса 5 % га ёки 671 минг кишига камайиб 12,736 минг кишини ташкил этди.

Иқтисодиётнинг расмий доирасида банд бўлганлар сони 5,581 минг тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,2 фоизга ёки 12,4 минг кишига камайган. Шу билан бирга, якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний шахслар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 167,5 минг (46,4 фоиз) га камайди, бу эса коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган чекловчи чора-тадбирлар оқибатидир. 131,2 минг кишини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиши туфайли расмий идораларда банд бўлган ходимлар сонининг кескин қисқаришига чек қўйилди.

Меҳнат миграцияси. Маҳаллий аҳоли томонидан иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун қабул қилинган умумий ҳаракатлар меҳнат миграцияси бўлди. Тахминларга кўра, Ўзбекистондан 3 миллиондан ортиқ мигрант – ишчилар чет мамлакатларда яшайди. Бунда биринчи ўринни 2,2 миллиондан ортиқ киши билан Россия, ундан кейин Қозоғистон (450 мингдан ортиқ), Туркия (100 мингдан ортиқ) ва бошқа давлатлар эгаллайди. Тез – тез такрорланувчи фикрга қайтадиган бўлсак,  меҳнат миграцияси давомида  нафақат анъанавий таниш МДҲ давлатлари ёки Туркияда, балки Европа ва Жанубий Кореяга ишга қабул қилишда мутлақ кўпчилик моддий техник таъминот (МТТ) зарурати сабаб миграцияга ёлланишган.

Бунинг исботини БМТ Бош котиби муовини ва Терроризмга қарши кураш бошқармаси ташкилотининг бошлиғи Воронковнинг Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидаги маърузасида кўриш мумкин: “… бугунги кунда Европада Марказий Осиёлик одамларни бирлаштирувчи террорчилик тармоқлар пайдо бўлмоқда. Шимолий Европа минтақасида уюшган жиноятчилик ва терроризмни молиялаштиришга алоқадор бир гуруҳ этник ўзбеклар аниқланган.” Воронковнинг ушбу мурожаатида Швеция ва Норвегияда Ўзбекистон фуқаролари терроризмга асос бўлувчи зўравонлик, экстремизм ва радикаллашувда иштироки пайқалганлигин назарда тутган эди. Шу билан бирга, шунга ўхшаш тадқиқотлар муаллифлари Ўзбекистон фуқароларининг Европа мамлакатларида радикаллашуви МДҲ давлатларидан кам эмаслигини билдириш билдиришмоқдалар. Статистик маълумотларга кўра, Швецияда терроризмга асос бўлувчи зўравонлик, экстремизм ва радикаллашув бу мамлакатларда сиёсий бошпана олган “Ҳизбут Таҳрир ал Ислом” ва “Акромийлар” партиялари аъзолари бўлган Ўзбекистон фуқаролари орасида фаол амалга оширилмоқда. Швецияда энг қонли террор хуружини содир этган, “Ҳизбут Таҳрир” нинг ғояларига ундаган Раҳмат Оқилов (Ўзбекистон фуқароси) зўравон экстремизм ва терроризм каби салбий ғояларининг Ўзбекистонликларга таъсири самарадорлигининг намунасидир.

Яна бир шундай мисол, Швецияда Ўзбекистон фуқароларининг радикаллашишига, ИШИДни молиялаштириш ва Швецияда террорчилик хуружларини тайёрлашда айбланаётган Фарҳод Тошмуҳамедов, Бахтиёр Умаров ва Отабек Абдуллаевлардир.

Америка хуфия бошқармасидаги мавжуд маълумотларга кўра, Суриядаги жанговар ҳудудларда моддий техник таъминот ишига Шимолий Европадан камида 17 нафар “Ҳизбут Таҳрир ал Ислом” ва Акромийлар партиялари аъзолари қабул қилинган. Худди шундай ҳолат Жанубий Кореяда ҳам пайдо бўлган.

БМТ хавфсизлик Кенгашининг (Ишид ва Ал-Қоида бўйича) 2020 йилнинг февралида эълон қилинган махсус ҳисоботидаги маълумотга кўра  “Ҳаёт Таҳрир аш-Шом” жангари гуруҳи назоратидаги Сурия қисмида жойлашган “Имом Ал бухорий котибати” ва “Жаннат ошиклари” (Тавҳид валь-Жиод) икки ўзбек этник гуруҳининг юзлаб жангарилари Туркия орқали Жанубий Кореяга ёриб киришга уринаётганлигига гувоҳлик беради.

Тинчликпарвар кучлар ва Россиянинг ҳарбий босимида оғир аҳволда қолган, радикал диний эътиқоди юқори бўлган жангарилар ўзлари ишга қабул қилинган жойларгача қайтиб етиб боришгача ҳаракат қилишмоқда. Моддий техник таъминотга ишга қабул қилинувчиларнинг кўпчилиги мигрант ишчилар орасидан олинади деган далил келтирилади, шунингдек, “Россиядаги Марказий Осиё мигрант ишчилари орасида радикаллаштириш далилларини ўрганишни” тақдим қилади.

Шу билан бирга ушбу тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, меҳнат миграциясида бўлиб турган Ўзбекистоннинг бошқа вилоят ва шаҳарлари аҳолиси сингари Тошкент, Термиз, Қарши ва Нукус аҳолиси ҳам   терроризмга олиб борадиган зўравон экстремизм ва радикализм ғояларига кириб қолишмоқда.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, зўравон экстремизм ғоялари тарқалишига қарши кураш дастури иштирокчиларига Ўзбекистон фуқароларини ёлловчи халқаро террорчилик ташкилотлари ҳақида доимий маълумотлар бериб бориш керак.

C.Н. Арифханова, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий Университети ижтимоий психология кафедраси докторанти                

 Тероризмда гендер тамойили. Кўпгина ижтимоий тизимларда аёллар ва эркаклар ўртасида уларга белгиланган вазифалар, уларнинг фаолияти, жамғармаларга кириш ва назорат қилиш, қарорлар қабул қилишда имкониятлари, борасида фарқлар ва тенгсизликлар мавжуд. Гендер тенглик инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ талаблари асосига қурилган бўлиб, жинсга қараб тенгсизлик ва камситишни тақиқлаш тамойилига асосланади. Гендер тенгликни таъминлаш ЙХҲТ парламент Ассамблеясининг 638-сонли қарорида ва ЙХҲТ да назарда тутилган иштирокчи давлатларда гендер тенглик сиёсатнинг ажралмас қисми  этиб белгиланиб уни ҳақиқатга айлантириш белгиланган.

Яқин-яқингача террорчи ташкилотлар ишида хотин-қизларнинг ролини аниқ баҳоламас эдик. Исломий давлат қуришда масалан, 2000 йилдан буён қатор ҳолатларда аёллардан кенг фойдаланиб, бузғунчи мақсадлар учун уларни турли усулларда етарлича иштирокини таъминлашди. Бу жараёнда аёллар эрларини қўллаб-қувватлаб, етказувчилар, ёлловчилар, жосуслар, жонли бомбалар, жиноятчилар сифатида ҳаракат қилдилар. Уларнинг энг фаоллари аёллар жамоатларини ташкил қилишиб, ташқаридан яна бошқа аёлларни ўзларига тортишади. Аёлларнинг фаолияти дастлаб яширин эди, лекин яқинда бу жараён ўзгарди.

Ислом давлатига хотин-қизларнинг қўшган ҳиссасига оид тадқиқотларга нисбатан ҳайратланарлидир. 2019-2020-йилларда аёлларнинг Исломий давлатга қўшган ҳиссасининг гуруҳ тарихидаги 2012-йилдаги пайтларда аёлларнинг иштирокига нисбатан кўпроқ ёритилишига бир неча сабаблар бор. Биринчидан, келтириш нуқтаи назаридан аёллар, асосан чет эллик аёллар аввалгига қараганда ҳаракатнинг асосий манбаи ва катта қисмини ташкил этаётганлигидир. “Ал-Ҳолл”га ўхшаган ҳибсхоналарга мунтазам равишда пул кўчирилиши халқаро ва маҳаллий тармоқлар орқали амалга оширилиши ҳақида бир қанча кўрсатмалар мавжуд. Ҳибсдаги хорижликлар, айниқса Ғарб аёллари минтақага маблағларни жалб қилувчи магнитлардан биридир. Баъзи ҳолларда, лагерлардаги аёлларни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган маблағлар Исломий давлатнинг чўнтагига тушиши ёки унинг аъзоларига пул, маҳсулот ёки одамларни келтиришга хизмат қилиши мумкин.

Яна бир изоҳ, Исломий давлатга аёлларнинг қўшган ҳиссалари очиқланаётганлигининг сабаби бугун ОАВ эътиборига ҳам боғланади. Исломий давлатнинг салоҳияти тикланишига, Давлатлар ўз фуқароларига бундай гуруҳларга келиб қўшилишга қаршилик қилиш ўлароқ, ҳибсга олиш масканларидаги хавфли ва оғир шароитлар ҳақидаги аниқ масалаларни ёритиш истагида ҳам аёллар ўрни сезилиб қолаяпди. Кўп жиҳатдан чет эллик аёлларнинг Исломий давлат билан боғлиқ тарихи, шунингдек, уларнинг бугунги аҳволи ва келажаги ҳақидаги саволлар яширин қолдиришга ҳаракат қилинса-да, дунё жамоатчилигининг эътиборини шу мавзу ўзига тортиб келади.

Терроризмга қарши жамият 2019 ва 2020 йилларда аёлларнинг Исломий давлатга қўшган ҳиссалари ҳақида аниқроқ тасаввур ҳосил қилар экан, сиёсатчилар ва тадқиқотчилар бу жараён ҳаракатнинг келажагига қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини таҳлил қилишлари керак. 2012-2013 йилларда аксилтеррор жамият аёлларнинг гуруҳдаги иштирокини назардан четда қолдиришди ёки паст баҳолашди. Ҳозир 2019-2020 йилларда аёлларнинг Исломий давлатга қўшган ҳиссаси жуда яққол кўзга ташланади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, аёлларнинг Исломий давлатдаги ўрни ҳали ҳам асосий ёрдамчи ҳолатига эга. Исломий давлат ўз имкониятларини тиклаш йўлида ҳаракат қилар экан, хотин-қизларнинг барқарор кўмаги ва ҳиссаси муҳим. Энди аёллар фақат ғилдирак мурвати каби эмас, балки бу тузилмаларни силжитадиган имкониятга эга.

       Аёллар бузғунчи жамоаларда жуда яхши фойдаланиш унсуридир. Бу жамоаларда аёллар ижтимоий ва моддий қарамлигидан фойдаланилади. Улар шунингдек, турмуш ва оила бошлаш учун аёлларнинг руҳий хусусиятларидан келиб чиқиб уларнинг истаги асосида жамоаларга тез-тез жалб этилади ва фойдаланилади. Аёлларни раҳбарлик ва ҳокимиятга интилишлари туфайли ҳамкорликка жалб этиш ҳам кам эмас.

Шундай қилиб, аёлларни зўравон экстремизм билан боғлиқ фаолиятга жалб қилиш сабаблари, уларнинг террористик тўдалардаги фаолияти жуда хилма-хил бўлиб, уларнинг бу бузғунчи ва жиноий фаолиятга қўшилиш хавфларининг олдини олиш ва камайтириш учун диққат ва ўрганишни талаб қилади.

Ҳолидахон Мирзараҳимова, ННТ “Меҳримиз сизга” маркази раҳбари

       Марказимиз 2007 йилда ташкил қилинган. Фаолиятиимизнинг асосий мақсади глобал муаммолардан бири ҳисобланган одам савдосига қарши курашиш, мушкул аҳволдаги хотин-қизлар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий, тиббий, психологик ёрдам кўрсатишга қаратилган. Марказимиз Андижон вилояти ички ишлар, соғлиқни сақлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда халқ таълими бошқармалари, жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган.

Сир эмас, тушкунликка тушган опа-сингилларимизга оилада ва жамиятда яна ўз ўрнини топиши учун кўмаклашиш ҳаётий заруратдир. Марказимизнинг ижтимоий лойиҳалари инсонларга меҳр кўрсатиш, йиқилганни суяшдек халқимизга хос эзгу фазилатларга уйғун, десак, муболаға бўлмайди.

Марказга “Ишонч телефони” орқали ҳар йили элликдан ортиқ  мурожаат келиб тушади. Мурожаатлар асосида мутахассисларимиз томонидан уларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, тегишли давлат ташкилотлари ҳамда идоралари билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, “Меҳримиз сизга” маркази томонидан иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Марказ қошида ташкил этилган ўқув курсларимизда ижтимоий муҳофазага муҳтож хотин-қизларимиз қандолатчилик цехи ва тикувчиликни ўрганаяпти. Курсларни тамомлаган хотин-қизларимиз аксарияти ҳозирги вақтда доимий иш жойи ҳамда барқарор даромад манбаига эга.

Марказимиз фаоллари ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш мақсадида вилоят хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, таълим муассасаларида ўтказаётган давра суҳбатлари, учрашув ва мулоқотлар аҳоли, айниқса, аёллар ҳамда ёшларнинг бу борадаги тушунчаларини бойитиш воситаси бўлмоқда.

Бугунги вебинаримизда иштирокчиларимизни жорий йилнинг январь – ноябрь ойларида давомида ноқонуний  миграция ва  одам савдосини олдини олиш бўйича амалга ошираётган ишларимиз билан танриштирмоқчиман. Хусусан йил давомида аҳоли орасида “Сизни хорижга ишга таклиф килишяптими?”, “Алданиб колманг!”, “Одам савдосидан жабрланганларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш» мавзуларида короновирус пандемияси шароитида карантин қоидаларига амал қилган холатда Андижон шаҳридаги 83 та маҳалла фуқаролар йиғини мутахассислари учун “Одам савдосига биргаликда курашамиз!” мавзусида  тадбирлар ўтказилди.

Ўтказилган тадбирларда 300 ортик иштирокчилар одам савдоси муаммосидан хабардор бўлдилар. Ўтказилган тадбирларда одам савдосидан маълумотлар берувчи 101 та плакат, 216 та буклет ва 170 та брошюралар тарқатилди.

 Халқаро Миграция Ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ўртасида “COVID-19 пандемияси даврида хориждан қайтган, кийин ижтимоий вазиятга тушиб қолган мигрантларни қўллаб-қувватлаш” борасида Андижон вилоятида алоҳида лойиха  амалга оширилди.

Лойиҳа мақсадига кўра, вилоятдаги қийин ижтимоий аҳволга тушиб қолиб хориждан қайтган мигрантларни аниқлаш учун  маҳаллаларда  аутрич   ишлари олиб борилди. Сентябрь-октябрь ойларида пандемия туфайли қайтган 100 нафар бандлиги таъминланмаган, ишсиз мигрантлар ўртасида  анкета сўровномалари ўтказилди. Сўровномаларнинг таҳлилларига кўра, вилоятдаги 12 та оғир аҳволдаги оиладаги мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларини бандлигини таьминлаш учун уларнинг хонадонларида кичик цехлар ташкил этиш режалаштирилиб, бизнес лойиҳалар тайёрланди.

Шундай оилаларнинг 4 нафарига пайвандлаш цехи, 4  тасига кулинария цехи, 3 тасига тикув цехи ва 1 та оилага иссиқхона қуриб бериш учун  донор томонидан 380 млн сўм маблағ ажратилди. Ушбу 12 нафар оиланинг ҳар бирида ўртача 4-5 нафар янги ишчи ўринлари яратилиб, мигрантнинг оила аъзоларининг ҳам бандлиги таъминланади. Одам савдосидан жабрланган шахслар ва хориждан ўз иш хаққини ололмай келган мигрантларнинг 12 нафарига ўз бизнесларини бошлашлари учун ўзларини касблари бўйича  асбоб  ускуналар сотиб олиб берилди.

“Меҳримиз сизга” маркази ва “Истиқболли авлод” вилоят ташкилоти билан ҳамкорликда  30 нафар фуқарони Козоғистон давлатидан, Россия, Хитой, Корея, Хиндистон, Туркия ва Япония давлатларидан ватанга қайтаришда амалий ёрдам берилди.

Бу албатта қилаётган ишларимиздан айримлари холос. Ҳали олдинда яна бир қатор режаларимиз бор.

Музаффар Тажибоев, «Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази» НТТ эксперти

Ёшларнинг террор ҳаракатлардаги иштироки, сабаблар ва мотивацион асослар. Деструктив таъсирга қарши кураш йўллари. Экстремистларнинг дунёнинг турли мамлакатларидаги ёшларни радикал-экстремистик ва халқаро-террористик ташкилотлар (РЭТ/ХТТ) сафларига жалб қилиш истаги тобора кучайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Ахборот технологиялари ривожланган даврда радикаллашув ва ёллаш ҳолатларининг 80 фоизигача қисми Интернет орқали амалга оширилади.

Маълумотларга кўра, дунёда Интернетдан фойдаланувчиларнинг энг кўп қисмини айнан 18 дан 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Чунки, бу ёшдаги инсонлар янгиликка ўч, турфа ахборотга қизиқувчан, хали мафкуравий иммунитети, ахборот билан ишлаш маданияти тўлиқ шаклланмаганлиги туфайли хар хил тузокларга тез илинади. Ҳозирда мамлакатимизда Интернетдан фойдаланувчилар сони 22 миллиондан ошган.

Афсуски, сўнгги пайтларда энг ташвишли тенденциялардан бири бу радикал одамларнинг алдаш йўли ва турли «имтиёзлар» таклиф қилиш орқали ўзбек ёшлари орасидан янги тарафдорларни ёллашга уриниш ҳаракатлари бўлмоқда. Марказдаги статистика шуни кўрсатадики, радикал экстремистик ташкилотлар (РЭТ)  ва халқаро террористик ташкилотларга (ХТТ) янги ёлланганларнинг аксарияти меҳнат миграциясида бўлиш пайтида ёлланган.

Ёллаш жараёнини шартли босқичларга бўлиш мумкин:

I. Босқич — Ёллаш асоси (пойдевори). Радикаллашув (Интернет)

II. Босқич — Потенциал (салоҳиятли) ёлланувчиларни қидириш

III. Босқи  — Биринчи босқич мотивацияси

IV. Босқич — Иккинчи босқич мотивацияси

V. Босқич — Жалб қилиш (ёллаш)

Шу билан бирга, биз ёллашнинг асосий ва жуда муҳим таркибий қисми диний радикаллашув эканлигини аниқ билишимиз керак. Диний радикаллашув бошланиши ва кейинчалик ёллаш учун асосий сабаблар сифатида қуйидагиларни таъкидлаш мумкин:

-динга қизиқишнинг ўсиши (бу ерда асосий эътиборни биз ёшларнинг қаердан, кимдан ва қанака манбадан ўрганаётганлигига эътибор беришимиз керак);

-веб-ресурсларга, ижтимоий тармоқларга кириш имконияти;

-“салафий”ларнинг Исломни идрок этиш ғоялари ва сиёсий Исломнинг тарқалиши;

-зўравон экстремизм ғояларининг тарқалиши;

-радикаллашув (радикализация), айниқса ёшларнинг;

-мужохиддинни ХТТга ёллаш ва жалб қилиш.

Ёлловчилар ўз фаолиятларида “Youtube”, “Facebook”, “Telegram”, “Instagram” ва “Zoom” каби ўзбек тилида сўзлашадиган ижтимоий платформаларда ўзбек ёшлари томонидан олинган асосий диний билимлардан максимал даражада фойдаланадилар.

Ислом радикализацияси ғояларини энг мунтазам равишда тарқатадилар:  Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар ва Маҳмуд Абдулмўмин. Айнан уларнинг маърузалари (ваъзлари) кeйинчалик ёллаш жараёнининг пойдевори бўлади ва жалб қилувчилар томонидан Ўзбекистон ёш фуқаролари билан ўзларининг «ишларида» фойдаланадилар. Шунинг учун биз аминмизки, виртуал макондаги диний тусдаги радикаллашувни энг хавфлилардан бири сифатида кўриб чиқишимиз керак.

Радикаллар ўзларининг ахборот материалларида исломий атамаларни соддалаштиришга ҳаракат қилиб кўришмоқда. Улар орасида машҳур атамалар: “жиҳод” (Яратганнинг йўлидаги тиришқоқлик), “кофирлар” (иймонсизлар), “муртадлар” (Исломдан куфрга ўтганлар), “мужоҳидлар” (курашувчилар). Ахборот майдонида анъанавий Исломга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган стереотиплар яратилмоқда: “жиҳод, кофирлар ва Ғарб билан уруш”; “мужоҳидлар, адолатсизлик ва ёвузликка қарши курашувчилар”; “мужоҳидлар, шаҳидлар каби тўғри жаннатга тушишади”; “давлат куч тузилмалари, террор воситасидир” ва ҳакозолар.

Натижада интернетда таъсирчан одамларга, шу жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож заиф гуруҳларга (ўспиринлар, ёшлар, меҳнат муҳожирлари) қаратилган таркиби бузилган контент яратилади. Шу билан бирга радикаллар ўз материалларида зўравон экстремистлар, жангарилар ва террорчилар фаолиятини оқлайдиган нафрат сўзларидан, иллюстрациялардан ва тақдимот материаллари намойишидан фаол фойдаланишади.

ХТТ таркибига Ўзбекистон фуқароларини жалб қилиш (ёллаш) усуллари ва алгоритмларини ўрганиш шуни кўрсатадики, ўзбек этник жамоатига ёлловчилар, 2000 йилларнинг бошларида тайёрланган “Ал-Қоида” ишланмаларидан фойдаланадилар. Бу технологияларнинг асосий ва муҳим омилларидан бири бу — ёш мусулмонлар томонидан дин асослари тўғрисидаги билимларидан фойдаланиш ҳисобланади, ҳамда улар билан фаол ёллаш (жалб қилиш) ишларини олиб бориш тавсия этилади. Ва потенциал ёлланувчи шахсларнинг диний билимлари қанчалик чуқур бўлса, ёлловчилар бўлажак жангариларни ХТТ лагерларига етказиш бўйича дала қўмондонларининг буюртмалари шунчалик осонроқ ва тезроқ бажарадилар.

Бундай ёндашувлар ИШИД технологияларидан фарқ қилади, — улар интернетда диний маълумотга эга бўлмаган потенциал ёлланувчиларнинг радикаллашувини назарда тутади, ва параллел равишда уларни халифаликка қўшилишга чақиради.

Терроризмга олиб борувчи зўравон экстремизм ва радикаллашув ғояларини қабул қилишга ҳисса қўшаётган Ўзбекистон фуқароларининг заифликлари. Биринчи мотивация босқичи: Олиб борилган тадқиқотлар заифликларни учта асосий гуруҳга таснифлашга имкон берди:

  1. Потенциал ёлланувчиларнинг шахсияти билан боғлиқ заифликлар;
  2. Потенциал ёлланувчилар бўлиб турган вазият билан боғлиқ заифликлар;
  • Потенциал ёлланувчиларнинг мафкураси билан боғлиқ заифликлар.

Ўз навбатида,асосий учта гуруҳнинг ҳар бириўзининг заифликларига бўлинади:

1) Потенциал ёлланувчиларнинг шахсияти билан боғлиқ заифликлар:

  • Ёшларни квартира, автомобил сотиб олиш, уйни таъмирлаш, тўй қилиш, қариндошларни даволашда ёрдам бериш ва шунчаки ҳаётий харажатлар учун пул топиш мақсадида чет элга ёки пойтахтга кетишга мажбур қиладиган оилалардаги иқтисодий вазият билан боғлиқ заифликлар;
  • Оиладаги муаммо билан боғлиқ заифликлар (ёлловда ва жалб қилишда энг кучли тўсиқ бўла оладиган ота-онаси, ака-укаси ва бошқа қариндошларининг улар ёнида йўқлиги – чунки уйдан узоқда бўлган пайтда инсонда ўзини сақлаш инстинкти йўқолади);
  • Шахсий характер хусусиятлари билан боғлиқ заифликлар. Ички ўзига бўлган ишонч, жасорат, ҳаддан ташқари тажовузкорлик – ёлловчиларга бундай заифликлардан фойдаланишга имкон беради.

2) Потенциал ёлланувчилар бўлиб турганвазият билан боғлиқзаифликлар

  • Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бегона муҳит билан боғлиқ заифликлар ҳам аксарият инсонларни қийин вазиятга тушириб қўяди ва бундан ХТТга ёлловчилар ўз мақсадлари йўлида фаол фойдаланишади;
  • Адолатсизлик билан боғлиқ бўлган заифликлар, улар билан ёшлар уйида ёки меҳнат миграциясида дуч келиши мумкин – булар ҳам ёллаш ва жалб қилиш ҳаракатларини осонлаштириш учун жиддий омил ҳисобланади: коррупция, рэкет, скинхедлар, иш ҳақини тўламаслик ва ҳаказо;
  • Ёлловчилар Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий саводхонлиги етарли эмаслиги, миграцияга оид қонунчиликдаги бўшлиқлардан (масалан, РФда) фаол фойдаланмоқдалар ва аслида ёшларни жалб қилиш йўлакларига ҳайдашмоқда. Айниқса бунақа заифлик, қонун билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ва ноқонуний миграцияда бўлган фуқароларда намоён бўлмоқда.

3) Потенциал ёлланувчилар томонидан атрофдаги ҳақиқатни идрок этишмафкураси билан боғлиқзаифликлар

  • РЭТ ва ХТТ ёлловчилари фойдаланадиган яна бир заифлик — бу мигрантофобия, у билан меҳнат миграцияси вақтида Ўзбекистон фуқаролари дуч келишади;
  • Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ўзларини меҳнат миграциясида топган ёшлар пайдо бўлган саволларга жавоб излаш учун сиёсат билан қизиқа бошлашади;
  • Балким, РЭТ ва ХТТ ёлловчилари томонидан фойдаланиладиган энг катта заифлик – уларнинг динга бўлган қизиқиши ва Интернетдаги турли хил ҳалокатли манбалардаги (шу жумладан “салафийлик” йўлига оид) маълумотларга кириш имкониятининг мавжудлигидир. Улар ичида энг хавфлироғи сиёсий исломга даъват қилиш ҳисобланади.

РЭТ ва ХТТга ёлловчилар одам жалб қилиш орқали пул топишади. Шунинг учун улар Ислом дини ҳақида бошланғич маълумотга эга бўлмаган (беш вақт намоз ўқиш ёки жума куни масжидга бориш) ёшлар билан “ишлашмайди”. Айнан шу сабабли ёлловчиларнинг потенциал жалб қилинувчи билан биринчи алоқа ўрнатадиган жойи — бу масжид ҳисобланади. Мавжуд маълумотларга кўра, 70 фоиздан ортиқ ҳолларда, ёлловчиларнинг жалб қилиш қурбонлари билан биринчи танишуви масжидларда бўлиб ўтган. Айнан ўша жойда ёлловчилар ёшларни қидиришади, чунки уйдаги ва у ердаги атроф-муҳитдаги фарқлар туфайли масжидларда ўзларини ишончсиз, ноқулай ёки ноўринроқ ҳис қиладилар.

Ёллаш (жалб қилиш) учун мотивация, 2-босқич: Потенциал ёлланувчилар биринчи босқичнинг мотивацион ишловидан ўтганидан сўнг, ёлловчилар жалб қилишни мустаҳкамлаш ва боғлаш учун тўрт далилдан фойдаланадилар. Ушбу жараёнда ўзлари томонидан тайёрланган ҳикояли (нарратив) видеоматериаллар фаол ишлатилади. Бу видеоларни шартли равишда учта тоифага бўлиш мумкин:

  • Кофирлар томонидан мусулмонларнинг хўрланишига далил;
  • Жиҳоднинг ҳақиқий мужоҳидларининг қаҳрамонлиги;
  • Кофирларга қарши курашнинг адолатлилиги.

РЭТ ва ХТТга ёллаш мотивациясининг иккинчи (якуний) босқичини шартли равишда қуйидаги далилларга бўлиш мумкин:

  • Сурияда ёки Афғонистонда оғир аҳволда қолган биродарларга ёрдам бериш. Ёрдам жуда хилма-хил бўлиши мумкин: тиббиёт ходими, ошпаз, қурувчи сифатида ишлашингиз мумкин — қўлга қурол олишнинг ҳожати йўқ;
  • Сурия ёки Афғонистондаги биродарларни кофирлардан ҳимоя қилиш. Кексаларни, болаларни, аёлларни ҳимоя қилиш ҳар бир мусулмоннинг — муқаддас бурчидир, диндошларимизни ҳимоя қилиш учун хижрат қилиш керак. Бундай ҳолларда, Яқин Шарқдаги ёки Афғонистондаги биродарларга ёрдам бериш кераклиги хақидаги видеоконтентдан фойдаланилади;
  • Ёлловчи мужоҳид образини қаҳрамонлик сифатида кўрсатишга уринади. Жанг санъатларини ўрганиш, яхши ўқ отиш қобилияти — видеолавҳаларда жуда фаол ишлатилади. Кўпгина видео материалларда ўқ отишни, жанг санъати асосларини биладиган ва хижрат қилишга чақирадиган болалар акс эттирилади;
  • Ниҳоят, пул ваъдалари — одамларни ХТТда қатнашишга ундайдиган муҳим омил ҳисобланади. Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази (МТЎМ) маълумотлар базасида мавжуд бўлган маълумотлар, жалб қилинганларнинг “тўловлари” (ганорарлари) деб номланган бир неча тўлов схемаларини тавсифлайди.

Умумий олганда бизни фикримизча, инсонларнинг (яъни ёшларнинг) барча муаммолари маълумот етишмаслигидандир деб ҳисоблаймиз.

Терроризмга олиб борувчи зўравон экстремизм ва радикализацияни олдини олиш ва унга қарши курашишнинг асосий усуллари (йўллари) тўғрисида, МТЎМнинг тавсиялари ва чоралари хусусида олдин ўтказилган Давра суҳбатида Марказнинг бошқа эксперти томонидан етказилган. Шунинг учун фақатгина МТЎМ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида эслатмоқчиман, булар:

  • stopterror.uz интернет медиа-портали;
  • “Ватан Садоси” интернет-радиоси;
  • “.uch.nuqta.” номли медиа лойиҳа.

Қўшимча тарзда ёшларимиз ва чет давлатларда ўқиётган талабаларимизга эътиборлироқ бўлишимиз, ҳамда уларнинг медиа-саводхонликларини ошириш ва танқидий фикрлашни ўргатиш бўйича амалий ишлар олиб бориш лозим.

Нутқим якунида бир таклифни бермоқчиман – яъни биз юқорида шахсият, вазият ва мафкура билан боғлиқ шартли уч гурухнинг умумий олганда 9 хилдан ортиқ заифликларини кўриб чиқдик. Мана шу заифликларни битта “дарахт томирлари” деб ҳисобласак, улар кўпайган ва кучайган сари “дарахт ҳам улғайиб боради” ва охир оқибат ўша биз мухокама қилаётган радикаллашувга ва кейинчалик зўравон экстремизм ва терроризмга олиб келади. Демак бизлар ўзимизнинг амалий ишларимиз орқали ушбу “дарахт томирларига”га аста секин болта уришимиз керак деб ҳисоблайман, шунда дарахт кукаришининг олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

М. АбдуллаеваPhD, Халқаро Ислом Академияси, ўқитувчиси

Ёшларда экстремизм ва терроризмни намоён бўлишига қарши курашишнинг ва олдини олишнинг ўзига хослиги. Янги авлод вакиллари аввалгилардан кўра “ақиллироқ” технологиялардан фойдаланиб ҳаёт кечириши анъанавий кундалик тарзга айланиб улгурди. Ўз навбатида техник воситалар ва методларни рақамли технологияларга трансформацияси экстремистик ва терроричилик мақсадаларида ўзларини фаолиятларини амалга оширувчилар учун қўл келди. Бунга мисол қилиб, Ал-Қоида ва ИШИД ташкилотларининг ўзларига тарафдорлар йиғиш мақсадида амалиётга жорий қилган медиа контентлари таҳлилини келтириш мумкин. Таҳлилда қайд этилишича, Ал-Қоида кибермаконни маълумот етказиш воситаси ҳамда ўз тарафдори билан “хуфёна учрашув майдони” сифатида фойдаланган бўлса, ИШИД террорчилик ташкилоти вужудга келган вақти ва технологиялар ютуғидан фойдаланган ҳолда асосий эътиборни виртуал оламда ўзларини намоён қилишга қаратганлар. Хусусан, видео контентларни тарқатишга, блоглар яратишга ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ўзларини овоза қилишда кенг фойдалнишлари натижасида ўзларига эргашувчи ёшлар билан мулоқотларни йўлга қўйганлар. Бундай “шуҳрат”ни кўтариш методи Ал-Қоида амалиётдан мутлақо ўрин олмаган эди.

Ислом динини ниқоб қилиб олган бузғунчилар ўта нозик ва ҳассослик билан ёндашиш талаб этиладиган “такфир”, “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳид”, “халифалик”, “байъат” каби тушунчаларни турли шахсларнинг фатволарига таянган ҳолда интернет сайтларида ўз манфаатлари йўлида нотўғри талқин этмоқдалар. Ўзлари ўз юртларидан кечиб, исломнинг барча арконлари эмин-эркин адо этилаётган юртлардаги ёшларга Ватанни тарк этишга ҳамда унга қарши қурол кўтаришга тарғиб қилмоқдалар. Ҳолбуки, киндик қони тўкилган юртига қарши қурол кўтариш ёки тинч аҳолига қарши исён кўтариш ислом дини таълимотига бутунлай зид экани барчага маълум. Бундай ёд ғояларни тарғибот қуроли сифатида ижтимоий тармоқлардан ҳам унумли фойдаланаётганларига гувоҳ бўлиш мумкин.

Ғаразли мақсадни амалга оширишда ҳеч нарсадан тап тортмайдиган кимсаларнинг, ҳатто Аллоҳ каломи ва ҳадиси шарифларни ҳам ўз эгри йўлларига мослаб талқин қилишдек қабиҳ ишларига алданиб қолмаслик зарур. Улар ўзларини тақводор кўрсатиб, асоссиз даъвосини “Аллоҳ шоҳид”, деб исботлашга уринадилар.

Ёшларни янги билимларни ўрганишга қизиқувчанлигидан фойдаланган ҳолда, террорчилик руҳдаги гуруҳлар ўз домига илинишининг инетерфаол усуллари ёрдамида глобал тармоқ орқали қўлбола бомбани ясаш, кўпчиликка талофат етказиш услубларини муттасил аудио, видео ва электрон китоб шаклда жойлаштириб борадилар. Бунда террорчилик руҳдаги веб-сайтларига кўп кирадиган одамларни кузатиб, ўрганиб улар билан алоқага киришадилар. Баъзида эса турли мазмундаги чатлар ва форумларда “ўткир” мунозарали масалаларни онлайн муҳокама этадилар ҳамда ўзларига ўхшаш фикрлайдиган ёшларни ўз сафларига киритишга саралаб оладиб, улар билан дўстона алоқа ўрнатадилар.

Шундай бир шароитда, кибермакондаги экстремистик ҳамда террорчилик руҳидаги контентнинг жадал ортиб бориши йирик ахборот коммуникация технологиялари ташкилотларинининг истеъмолчилар сиёсатига қатор ўзгартиришларни киритишни талаб этди.

Терроризмга қарши кураш маркази (АҚШ) томонидан таҳлил қилинган визуал контентларнинг 89 % ни сурат, 10 % ни видеолар ташкил этганлиги ҳам уларнинг тарғибот фаолиятида ёшларнинг жалб қилиш стратегияси муҳим аҳамият касб этаётганини кўриш мумкин. Глобал медиа маконда сўнги йиллардаги тенденция ва келажак таҳминлари ҳам айнан инсонлар томонидан видео ва расм контентларининг истеъмоли юқори бўлишини такидлайди.

Ёшларнинг экстремистик ғоялар гирдобига тушиб қолишнинг сабаблари сифатида уларнинг дунёқараши торлиги, диний билимларга қизиқиши юқорилиги, ишонувчанлиги, бирданига энг охирги нуқта, яъни жаннатга доҳил бўлиб абадий ҳаёт орзусида яшаши ҳамда барчага максимал эришиш истаги уларни ёлғон даъволарга алданиб қолиш омиллардандир.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ёшларни ҳимоя қилишга қаратилган муқобил тарғиботда маълумотларидан айнан расм ва видео контентлар орқали самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, ёшларни ҳуқуқий, психологик саводхонлигини ошириш ҳамда танқидий тафаккурни шакллантиришга қаратилган маълумотларни етказиш орқали бузғунчи ғоялар алданиб қолмаслик кўникмасини шакллантиш;

мазкур ташкилотлар сафига алданиб тушганлар ҳамда пушаймон бўлганлар ҳикояларидан самарали фойдаланиш;

динни ниқоб сифатида фойдаланувчи террорчи ташкилотларнинг даъволари аслида нотўғри эканлиги тўғрисида уламолар томонидан эълон қилинган раддияларни ёшларга етказиш билан бир қаторда террорчи ташкилотларнинг асл иддаолари ҳокимиятга эга бўлиш эканлигини яққол кўрсатиб бериш;

ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳини тарбиялаш;

миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик моҳиятларини тарихий мисоллар орқали ҳамда турли миллат ва дин вакиллари мисолларида кенг ёшлар қатламига етказиш орқали бағрикенгликни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

Экспертларнинг хулоса ва тавсиялари

1. Кўпгина журналист, блогерлар ва айниқса ёшлар зўравон экстремизм, радикализм ва терроризм мавзусига қизиқиш билдиради. Шу билан бирга уларда бугунги фаол террористик гуруҳлар ташкилотлари ва уларнинг тарихи ва тарғиботлари ҳақида етарли тушунча йўқ.

 2. Бугунги кунда терроризмга олиб борадиган зўравон экстремизм ва радикализм каби нозик ва долзарб мавзуни ёритувчи журналистларни ихтисослаштириш ўта зарур. Жамият хавфсизлиги ва ривожланиши учун ўта мухим бўлган мазкур мавзуни ёритиш учун танланган журналистлар жамоаси билан махсус ўқув курслар ўтказиш зарур.

3. Тадбирлардаги баҳс ва мунозаралардан маълум бўлдики, баъзи ёш журналистларда мазкур мавзуни ёритишда кўпгина терминларни тушунишмайди ва  улардан хато фойдаланишади.

4. Журналист ва блогерлар экстремизмга ёлловчиларни сўзларига қарши тура олишлари учун дин асослари ва экстремистларнинг  ғоялари борасида катта билимга эга бўлишлари керак. Экстремизм тарғиботчиларнинг журналистлардан авфзаллиги шундаки, улар оддий сўзлар билан аудиторияни ўзларига оғдирадилар. Журналистларда эса ҳамон ички цензура бор, кучли сиёсий шарҳловчилар, айни мавзуда ихтисослашган журналистлар йўқ. Бизнинг ахборий сиёсатимиз суст бўлар экан, экстремист ғоялар тарғиботчиларга кенг имкон қолдираверамиз. 

 5. Оммавий ахборот воситалари муҳаррирлари ва блогерларнинг медиасаводхонлигини оширишимиз зарур.

6. Терроризмга асос бўлувчи зўравонлик экстремизм ва радикализимга қарши ахборий кураш олиб боришда ёшлар орасида машҳур бўлган блогер ва махсус журналистлар гуруҳларини видеоматериаллар (смартфон, планшетдаги сўнгги русумдаги видеомонтаж усуллари) тайёрлашни ҳамда  замонавий мультимедиа асосларига ўргатиш зарур. Улар ўз материалларини ёшлар орасида нисбатан оммабоп бўлган ижтимоий тармоқларда тарқатишлари зарур.

 7. Терроризмга асос бўлувчи зўравонлик экстремизм ва радикализимга қарши курашишда оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти ва давлат идоралари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ва ижтимоий шерикликни чуқурлаштириш ҳам мухимдир.

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.

19 + twelve =