ВEБСТEР УНИВEРСИТEТИ ВИЦЕ-ПРEЗИДEНТИ ЎЗДЖТУГА ТАШРИФ БУЮРДИ

20.02.2019

Жорий ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойидаги АҚШга давлат ташрифи чоғида икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисидаги имзоланган ҳамкорлик шартномаларини амалга тадбиқ қилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси Тошкентда Вебстер университетининг раҳбарияти билан олий даражада олиб борилган музокаралар натижасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида АҚШнинг Марказий Осиёдаги илк магистрлик таълим лойиҳаси йўлга қўйилган эди.

Куни кеча Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ЎзДЖТУ ректори Ғ.Рахимов бошчилигидаги университет вакиллари АҚШнинг Вебстер университети вице-президенти Жулиан Шустер ҳамда Инновациялар бўйича проректор Джон Пуле жанобларини қабул қилишди.

Ташриф чоғида келгусидаги режалар, жумладан, ЎзДЖТУдаги Вебстер университети фаолиятини янада кенгайтириш, таржимашунослик ва халқаро журналистика соҳаларида янги йўналишларни очиш, “MA in TESL”дастури бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг стажировка ва амалиётини АҚШда ташкил қилиш, қолаверса маҳаллий ўқитувчиларни АҚШда малакасини ошириш каби мавзулар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг меҳмонлар ЎзДЖТУда ташкил қилинган Вебстер университети талабалари билан учрашиб, суҳбатлашдилар.

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.

9 − six =