ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИСТИКА ФАКУЛЬТЕТИ: “ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ РОЛИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

07.03.2019

Куни кеча Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида “Терроризмга қарши курашда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида талабалари учун махсус семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Г.Бобожонова, Халқаро журналистика факультети декани А.Каримов, Минтақавий таҳдид маркази директори В.Михайлов, шунингдек, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренерлари Н.Тошпўлатова ҳамда Б.Алимовлар ва талабалар жамоаси иштирок этишди.

Тренинг давомида талабалар мавзу доирасида турли тақдимотлар билан танишишди, сўнгра алоҳида гуруҳларда ишлаб, билимларини мустаҳкамладилар.

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.

three × 3 =