МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИНГЛИЗ ТИЛИ ЖАНУБИЙ КОРЕЯ МЕТОДОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ЎҚИТИЛАДИ

04.01.2023

Мактабгача таълим муассасалари учун ахборот алмашиш иловаси – «Sboard» платформаси бошқарувчиси, Жанубий Кореянинг «Edulink Global» компанияси бош директори Хан Чон Рим Ўзбекистонда боғча тарбиячилари учун иккита тренинг ўтказди.

Жанубий Кореяда ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича катта тажрибага эга бўлган бош менежер Хан Чонг Рим мактабгача таълим муассасаларидаги болаларга инглиз тилини ўргатишнинг янги ва самарали усулларидан ўқитувчиларга сабоқ бериш учун таклиф этилди.

Биринчи тренингда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан мингдан ортиқ педагоглар иштирок этди. Тренинг «Яхшидан аълога» шиори остида ўтди.

Ўқитувчилар учун иккинчи тренинг ҳам онлайн ва офлайн режимда ташкил этилди. Унинг доирасида топшириқ асосида ўқитиш формати (топшириқларга асосланган ўқитиш), ўқувчига йўналтирилган дарс усуллари ва ўқувчиларни рағбатлантириши мумкин бўлган турли топшириқларга асосланган тадбирлар (болалар мотивацияси ва бошқалар) бўйича материаллар тақдим этилди.

Хан Чунг Рим 2022 йил ноябрь ойида мамлакатимизда бўлиб ўтган Эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон конференцияси доирасида Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлигига «Animal ABC Friends» китобидан 10 000 нусха совға қилган эди, деб хабар беради «Дунё» АА.

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.

eleven − 1 =