Онамдек меҳрли ватан!

06.11.2019

Ўзбекистон — бу менинг бетакрор Ватаним! У Қуръондек муқаддас, онамдек меҳрли, ой ва қуёшдек танҳо, нондек азиз мен учун. Ҳар гал она Ватаним ҳақида ўйлаганимда ўтмиши кўз-ўнгимда гавдаланаверади.

Бу гўзал диёр жонкуяр халқимизнинг тинимсиз меҳнатлари, муносиб хизматлари, халқнинг ақл идроки, бир сўз билан айтганда, ўзбеклар жасорати эвазига бунёд бўлди. Мана бугун мунгли кўзларда қувонч ва шодлик, безовта қалбларга таскин, ҳузур қайтди. Юртимиз қисқа вақт ичида ақл бовар қилмас даражада ўзгарди. Ҳеч бир соҳа қолмадики, мустақилликнинг заррин нурларидан обод бўлмаган бўлса. Айниқса, мустақиллик йилларидан бошлаб ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Кундан кунга чирой очиб бораётган юртимизнинг эртанги порлоқ келажаги биз ёшларга боғлиқ. “ Ватанга нафи йўқ яшалган ҳар кун, инсон ҳаётида қолур бемазмун”, — деган эди шоирлардан бири. Биз ёшлар ана шу сўзларни қалбга жо  айлаб, бугунданоқ Ватанга нафи тегадиган, унинг эртаси ёруғ бўлишини таъминлай оладиган, бир тану бир жон бўлиб бирлашиб, ватанпарвар кишилар бўлмоғимиз лозим. Зеро, кексаларимиз таъкидлаганларидек, аҳиллик бор ерда, юксалиш бўлади.

Рўзиқул ОЧИЛОВ

ЎзЖОКУ талабаси, Ёш ижодкорларнинг Республика Зомин семинари иштирокчиси. ижодий ишлари “Истиқлол чечаклари”, “Митти ҳикоялар: кеча ва бугун”, “Истиқбол ғунчалари” ва “Карвон қўнғироқлари” каби ёш ижодкорлар тўпламида чоп этилган.

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.

7 + 6 =