ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

17.03.2019

Жиззах давлат педагогика институтида “Инглиз тилини ўрганишда инновациялар ва ўқитиш амалиёти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Мазкур конференция хорижий тилларнинг ўрни ва роли, етук мутахассисларни тайёрлашда чет тилларининг долзарблиги, институтда халқаро ҳамкорликнинг ривожи, талабаларнинг ютуқларига бағишланди. АҚШлик ўқитувчи Вивианна Марсел хонимнинг Жиззахда инглиз тилидан дарс бераётгани талабаларда чет тилларни ўрганишга иштиёқ ва илҳом шакллантиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Тадбирда АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси вакилларидан Корстен Миченер, Линда Чу хонимлар сўзга чиқиб, бугунги кунда Ўзбекистонда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар ҳақида фикр билдирди.

Халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини шўъба мажлисларида давом эттирди. Унда чет тилларини ўрганишда инновацион педагогик технологияларнинг ўрни, чет тилларни ўрганишнинг психологик жиҳатлари, глобаллашув даврида тил муаммолари ва чет тилларини ўқитишда маданиятлараро мулоқотнинг аҳамияти тўғрисида тақдимотлар бўлиб ўтди.

Манба: edu.uz

No Comments so far

Jump into a conversation

No Comments Yet!

You can be the one to start a conversation.

Your data will be safe!Your e-mail address will not be published. Also other data will not be shared with third person.

twelve − six =