6-ХАЛҚАРО ОНЛАЙН КОНФЕРЕНЦИЯ: ХИВА ШАҲРИ АДАБИЁТИ
03.08.2020АХБОРОТ ХАТИ
ТУРКСОЙ давлатлари доирасида “2020 йил – Хива туркий дунё маданият пойтахти” деб эълон қилиниши муносабати Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг минтақавий бўлими – Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими Хива шаҳрининг тарихи, маданияти ва санъатига бағишланган онлайн туркум халқаро анжуманларни ўтказишни режалаштирмоқда.
6-халқаро онлайн конференция: Хива шаҳри адабиёти
Шўъбалари:
- Фольклор
- Ўрта асрларда Хива адабиёти
- Феруз адабий муҳити
- ХХ-ХХI аср Хива адабиёти
Халқаро илмий-амалий анжуман тили: ўзбек, турк, рус ва инглиз.
Анжуманда иштирок этувчиларнинг маърузалари 2020 йилнинг 1 октябрига қадар Хоразм Маъмун академияси (xiva_2020@mail.ru)да қабул қилинади. Тақдим этилган мақолалар эксперт гуруҳ томонидан сараланиб олинади.
Маъруза матнларини расмийлаштириш талаблари:
- Мақолалар Тimes New Roman шрифда 14 ўлчамда, 1,5 интервалда 6-8 саҳифада, электрон вариант RTF форматда файл номи муаллиф фамилияси билан ёзилган ҳолда тақдим этилиши лозим.
- Иқтибослар ҳар бир саҳифа остида Тimes New Roman ва 10 ўлчамдаги шрифт катталигида.
- Барча мақолалар инглиз тилидаги резюме ва калит сўзлар билан қабул қилинади
- Анжуманга қабул қилинган материаллар тақриздан ўтгандан сўнг илмий тўплам тарзида чоп этилади.
Материаллар – ўзбек, турк, қозоқ, қирғиз, туркман, озарбайжон, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларидан бирида тақдим этилиши мумкин.
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Хива шаҳри, Марказ-1.
Масъул: М.С.Абдуллаев. Алоқа учун телефон (телеграм): (97) 5127001.
Электрон почта манзили: abdullayevm@mail.ru
АНЖУМАН ИШТИРОКЧИСИНИНГ АНКЕТАСИ
- Иштирокчининг Ф.И.Ш.
- Шўъба
- Тезис номи
- Иш жойи ва манзили
- Лавозими
- Илмий даражаси ва унвони
- Иш жойи ва мобил телефонии:
- E-mail:
- Иштироки (бевосита/масофавий)
No Comments so far
Jump into a conversationNo Comments Yet!
You can be the one to start a conversation.